Хитой Европада электромобиллар ишлаб чиқаришни хавф остига қўйди
ХХР томонидан нодир металлар экспортига нисбатан жорий этилган чекловлар сабаб июн ойидан электромобиллар ишлаб чиқариш тўхтатилиши мумкин.

Фото: DPA
Хитой томонидан нодир элементлар экспортига қўйилган чекловлар сабаб бутун дунёда электромобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари хавф остида қолди, деб хабар беради Automobilwoche нашри.
Қайд этилишича, ушбу элементлар — электромоторларда ишлатиладиган доимий магнитлар ишлаб чиқаришда муҳим материал ҳисобланади.
Доимий магнит бўйича глобал ишлаб чиқариш бозорининг 90 фоизини ва қайта ишланадиган нодир металларнинг деярли барчасини назорат қиладиган Хитой экспортни бир ойдан ошиқ муддатга тўхтатиб қўйган. Бунга АҚШ билан савдо муносабатлари кескинлашгани сабаб бўлмоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича, Европа ва Америка компаниялари 4-6 ҳафталик захираларга эга, аммо тайёр модуллар етишмовчилиги ҳозирдан кузатилмоқда. Етказиб беришлар қайта тикланмаса, электромобил ишлаб чиқариш июн ўрталарига бориб тўхтатилиши мумкин.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу инқироз 2021-2022 йилда кузатилган чиплар дефицитидан ҳам кучлироқ зарар етказиши мумкин, чунки у Европа фаол равишда ривожлантираётган электромобил инфратузилмасига катта таъсир кўрсатади.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трампнинг Хитой билан музокаралар асосида ўзаро тариф ставкаларини ўзгартириш тўғрисидаги фармонига кўра, Қўшма Штатлар Хитой экспорти учун тарифларни 120 фоиздан 54 фоизга ўзгартиргани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрдўған: Нетаняҳунинг Ғазодаги геноциддан эътиборни чалғитишига йўл қўйиш керак эмас
Жаҳон | 08:17
-
Хитой АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбаларини қоралади
Жаҳон | 07:40
-
Туркия: АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига авиазарбаси Яқин Шарқда тартибсизликка олиб келади
Жаҳон | 07:23
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
Мавзуга оид

07:40
Хитой АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбаларини қоралади

13:09 / 21.06.2025
Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши мумкин

11:14 / 21.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

18:33 / 18.06.2025