Қозоғистонга Марказий Осиёдаги энг кучли суперкомпютер келтирилди
Ундан фойдаланиш ҳуқуқи стартапларга, университетлар, тадқиқот марказлари ва сунъий интеллектни жорий қилувчи компанияларга берилади.

Қозоғистонга Марказий Осиёдаги энг кучли компютер етиб келди, деб хабар берди мамлакат Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги.
Унинг унумдорлиги тахминан икки экзафлопс. Бир экзафлопс унумдорлик компьютер 1 сонияда квинтиллион (18 та нолли рақам) операцияни бажариши мумкинлигини англатади.
«Бу Марказий Осиё минтақаси тарихидаги биринчи суперкомпютер кластеридир. У энг сўнгги NVIDIA H200 график чипларида қурилган бўлиб, сунъий интеллект ва юқори унумли ҳисоблаш учун мўлжалланган», дейилади вазирлик хабарида.
Суперкомпютер Рақамли ривожланиш вазирлигининг янги маълумотлар марказига ўрнатилади. Ундан фойдаланиш ҳуқуқи нейрон тармоқларни ўқитиш учун қувватга муҳтож бўлган стартапларга, фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш учун университетлар, тадқиқот марказлари ва бизнес жараёнларида сунъий интеллектни жорий қилувчи компанияларга берилади.
Расмийларнинг таъкидлашича, суперкомпютернинг етказиб берилиши Қозоғистонда юқори унумли ҳисоблаш экотизимини ривожлантиришга йўл очган. Вазирлик ушбу таъминот билан Қозоғистон биринчи марта юқори технологияли ускуналарни ҚҚС ва божсиз олиб кириш механизмини қўллаганига ҳам эътибор қаратди.
Агентлик суперкомпютер етказиб берувчи ташкилот номини айтмади, бироқ Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси шайх Холид бин Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳаённинг Қозоғистонга яқинда юз берган ташрифи чоғида Остона шаҳрида Presight (G42) компаниясининг хорижий ваколатхонаси тантанали очилиш маросими бўлиб ўтганини эслатди. Шу билан бирга, Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги ва ушбу компания ўртасида мамлакатда суперкомпютерлар кластерини яратиш бўйича келишув имзоланди.
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди
Ўзбекистон | 01:53
-
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
Жаҳон | 01:06
-
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум
Фан-техника | 00:33
-
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади
Жаҳон | 23:35 / 19.06.2025
Мавзуга оид

23:25 / 19.06.2025
Қозоғистонда электр таъминоти узилгани Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди

23:24 / 17.06.2025
Тўқаев Мирзиёевни Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади

20:36 / 17.06.2025
Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди

18:53 / 17.06.2025