Ўзбекистон | 17:39 / 19.05.2025
1504
6 дақиқада ўқилади

Аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган президент қарори қабул қилинди

Фото: Экология ва иқлим вазирлиги

2025 йил 15 май куни Ўзбекистон президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорда 2030 йилда 3,3 млн нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида экологик маданиятни шакллантириш мақсад қилинган. Шунингдек, 4,2 млн нафар умумий ўрта таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбияни мустаҳкамлаш, экологик маданиятни юксалтириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қарор билан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди. Концепция 2027 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар 2 йил муддатга тасдиқланадиган алоҳида «йўл харитаси» асосида босқичма-босқич амалга оширилади. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилади.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги конвенцияга (Орхус конвенцияси, Орхус шаҳри, Дания, 1998 йил 25 июн) қўшилгани муносабати билан 2025 йил 1 декабрдан бошлаб атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими маълумотлари базаларининг жамоатчилик учун очиқлиги таъминланади ҳамда уларда қуйидаги маълумотлар жойлаштириб борилади: 
 – ҳар йили «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган дарахт ва кўчатлар ҳақида; 
 – давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш мақсадида тақдим этилган аризалар ҳақида; 
 – сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олиш бўйича жорий қилинган мораторий тартибини бузган шахслар ҳақида;
 – жамоатчилик эшитувлари натижалари ҳақида;
 – экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўтказилган рейдлар, текширувлар, мониторинглар натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар ҳақида;
 – ҳудудларга қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун бириктирилган санитар-тозалаш корхоналари ҳақида; 
 – чиқиндиларни қабул қилиш, саралаш, қайта ишлаш ва ёқиш орқали муқобил энергия ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар ҳақида.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили аҳолининг турли қатламлари, талабалар ва ўқувчи ёшлар ўртасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати ҳамда ҳар ойда бир марта «Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз» шиори остида акциялар, ташвиқот тадбирлари ўтказилади.

Шу билан бирга, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳалар танловида аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришни илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ этишга оид мавзуларни ҳар йили эълон қилиб боради. Шунингдек, олий таълим муассасалари талабалари томонидан Ўзбекистон эковолонтёр талабалари ҳаракати ташкил қилинади.

Экология йўналишида илмий изланишлар олиб бораётган, Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларда таҳсил олаётган ватандош талабалар ва олимларни бирлаштирувчи «Эколог олимлар ҳамжамияти» нодавлат нотижорат ташкилоти таъсис этилади.

2025 йил 1 августдан Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари қуйидаги ҳолатлар аниқланганда тезкор назорат тадбирларини текширувлар бошлангандан сўнг йигирма тўрт соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этади:

 – юридик шахсларнинг ўз ҳудудида биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайхон қилиш ёки йўқ қилиш;
 – ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш; 
 – ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш. 
 
Бундан ташқари, «яшил истеъмол» маданиятининг кундалик қоидаларини билиш, табиий ресурсларни исроф қилмаслик каби халқимизнинг миллий удум ва қадриятларини тарғиб қилиш, бу ҳақда турли анимацион филмлар яратиш ҳам белгилаб қўйилган.

«Албатта, бугун ўзини табиатга дахлдор деб биладиган, атроф-муҳит муҳофазаси ҳақида қайғурадиган ва бу борада ўз масъулиятини ҳис қила оладиган кадрларга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж бор. Шу нуқтайи назардан, янги қонун муҳим аҳамият касб этади», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти