Янги Тошкент ҳудудининг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади
Янги Тошкент қурилишининг биринчи босқичида ҳудуднинг 30 фоизини боғ ва яшил зоналар учун ажратиш режалаштирилмоқда. Биноларни салқин сақлаш учун «яшил том» технологиялари жорий этилади. Шаҳар аҳолиси барча зарур хизматларга пиёда ёки велосипедда 15 дақиқада етиб бориши кутилмоқда.

Фото: newtashkent.uz
Янги Тошкент аҳолиси зарур хизматлардан пиёда ёки велосипедда 15 дақиқа ичида фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Янги Тошкент дирекцияси ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Нурматова маълум қилди.
Янги Тошкентда яшил қурилиш концепциясини жорий этиш Ўзбекистоннинг иқлим барқарорлиги стратегиясининг муҳим таркибий қисмидир. Шаҳарни барқарор ривожлантиришда энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи манбалардан фойдаланиш устувор йўналишдир.
Шаҳарнинг энергия таъминоти деярли 100 фоиз қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланади. Биринчи босқичда пахта пояларидан ишлаб чиқариладиган биоёнилғи асосидаги тригенерация қурилмаси ишга туширилади. Бу иншоот 50 МВт иссиқлик ва 27 МВт электр энергияси билан таъминлайди.
Қуёш электр станциялари ва гидроэлектр қувватлари орқали шаҳарга 1 ГВт дан ортиқ яшил энергия етказиб берилади. Энергия узлуксизлигини таъминлаш мақсадида йирик энергия сақлаш тизимлари ўрнатилади.
Лойиҳа доирасида биринчи босқичда ернинг 30 фоизи яшил парк ва хиёбонлар учун ажратилади. Биноларда яшил том технологияси жорий этилиб, уларнинг жазирама ёз кунларида салқинликни сақлашига хизмат қилади. Бу инновацион ечим шаҳарнинг иқлимий барқарорлигини оширади ва энергия тежамкорлигини таъминлайди.
Мавзуга оид

17:07 / 05.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат

22:30 / 30.05.2025
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?

14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради

17:39 / 19.05.2025