Ўзбекистон | 07:50 / 17.05.2025
1463
1 дақиқада ўқилади

Зангиотада 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди. 

Бош прокуратура маълум қилишича, тумандаги “П.Г.О.” МЧЖ раҳбари У.Х. жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресс шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиш орқали, табиий газни ўғрилик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланган.

Мавзуга оид

Эълонлар