Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди
Ҳозирда машина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 96 маротаба қоидабузарлик қилган ҳайдовчи аниқланди.
ЙҲХХ маълум қилишича, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Chery автомашинасини тўхтатиб текширган. Шунда ҳайдовчининг 2024 йил 28 майдан бугунги кунга қадар 96 маротаба қоидабузарлик содир этгани аниқланган.
Транспорт воситасининг қарздорлик суммаси 28 млн сўмни кўрсатган. Ҳозирда машина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид

19:07 / 01.07.2025
ЙҲХХ: Ҳайдовчи ЙПХ ходимига ҳужжатларининг аслини тақдим этиши шарт

14:16 / 25.06.2025
Ҳайдовчи машинани қулфлаганидан кейин ойнанинг кўтарилиши боланинг бўйнидан қисиб қолди

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

21:28 / 22.05.2025