Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХХ: Ҳайдовчи ЙПХ ходимига ҳужжатларининг аслини тақдим этиши шарт
Ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига паспорт ёки ID-картасининг асл нусхасини тақдим этиши шарт, бу тартиб 1 июлдан кейин ҳам ўзгаришсиз қолади, дея маълум қилди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
Маълум қилинишича, шу йил бошида қабул қилиниб, 1 июлдан кучга кирган ҳукумат қарори – ҳайдовчиларни ЙПХ ходимларига ҳужжатларнинг аслини тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Бу қарор асосида 17 та турдаги ҳужжатларнинг my.gov.uz сайти ҳамда MyGov ва “Ижтимоий карта” иловаларидаги электрон шакли жорий этилиши белгиланган. 1 июлдан эътиборан бу электрон шаклдаги ҳужжатлар банкларда, нотариал идораларда, ички темирйўл ва авиарейслар учун вокзал ва аэропортда рўйхатдан ўтишда, давлат хизматлари, корпоратив хизматлар ва бошқа хизматларни кўрсатишда ҳамда фуқароларни қабул қилишда ҳужжатнинг қоғоз шакли билан тенг даражада қабул қилиниши керак.
Бу тартиб ЙҲҲХнинг фуқароларга хизмат кўрсатувчи маъмурий амалиёт марказлари, рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимларида ҳам амал қилади.
Лекин, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 4-қисмига кўра, ҳайдовчилар ЙПХ инспекторларига транспорт воситасини бошқариш давомида биометрик паспорт ёки ID-картанинг асл нусхасини тақдим этишлари шарт. Паспорт ёки ID-картанинг асл нусхаси тақдим этилганда, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлар сўралмайди.
Аввалроқ, юқоридаги қарор асосида, 1 июлдан эътиборан аэропортларда ички рейслар учун рўйхатдан ўтишда паспортнинг рақамли шаклини ҳам қабул қилиш йўлга қўйилгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Асабийлашиш – саломатлик душмани: эмоционал мувозанатни қандай сақлаш мумкин?
Соғлом ҳаёт | 20:19
-
Хитой Европадан нега норози?
Жаҳон | 20:09
-
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди
Жаҳон | 20:02
Мавзуга оид

17:11 / 22.07.2025
“Ҳайп учун қилдим” — Автосалон раҳбари синов мақсадида ходимларининг устига машина ҳайдади

12:30 / 19.07.2025
Юнусободда 5 кгдан ортиқ наркотиклар савдосининг олди олинди

15:49 / 18.07.2025
Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган радарлар рўйхати очиқланди

10:00 / 13.07.2025