ИИВнинг рақамли трансформацияси бошланди
Президент томонидан «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ташкил этилди. У жумладан ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятига сунъий интеллект технологияларига асосланган ечимларни татбиқ этиш билан шуғулланади.
Синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари тузилмаларида Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика хизмати бошлиғи лавозими жорий этилмоқда. Шунингдек, туманлараро рақамли технологиялар бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади.
Рақамли трансформация доирасида ички ишлар органларининг фаолиятига овоз асосида шахсни идентификация қилиш имконини берадиган замонавий технологияларни жорий этиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, қуйидаги хизматлар электрон шаклга ўтказилади:
- автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш;
- Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни бир манзилдан иккинчи манзилга турган жойи бўйича доимий рўйхатга олиш;
- фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия бериш;
- фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиш учун рухсатнома бериш;
- портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома бериш;
- фуқаронинг доимий манзилини ҳамда унга тегишли кўчмас мулкда доимий рўйхатдан ўтган яшовчилар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш;
- оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсатнома бериш.
Ҳужжат билан шунингдек Ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш ва ривожлантириш концепцияси тасдиқланмоқда. Унинг асосий йўналишлари:
- маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш;
- ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни «иссиқ изидан» фош этишга хизмат қилувчи геоахборот тизимида макон, вақт, ҳолат, қилмиш, объект, предмет ва шахсни ўзаро боғловчи таҳлилий ва прогноз моделларини яратиш
- вазият ва ҳолат сценарийсининг таҳлили ва прогнози асосида бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш;
- рақамли криминалистика соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ва тергов қилиш жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш;
- кузатув камераларида қайд этилган тасвирларни реал вақт режимида профайлинг таҳлил қилиш орқали шахснинг жиноий хулқ-атворини прогнозлаш механизмини жорий этиш;
- аҳолига хизмат кўрсатиш, эксперт-криминалистика ва тезкор-профилактик фаолиятда робототехника имкониятларидан фойдаланиш.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 06:02
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
Мавзуга оид

11:17 / 18.06.2025
Ота-онаси хорижда юрган 350 дан зиёд болага васий тайинланди

20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ

18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади

14:22 / 13.05.2025