Токиода Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинди
Токио полицияси ўзбекистонлик беш йигитни талончиликда гумон қилиб ҳибсга олди. Улардан тўрт нафари мамлакатда ноқонуний бўлган.

Фото: TBS NEWS DIG
Токио полицияси Шибуя туманида ўғирлик ва талончилик содир этганликда гумон қилиб, 20 ва ундан катта ёшдаги беш нафар ўзбекистонлик эркакни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Japan Today NTV телеканалига таяниб.
Гумонланувчилар ўтган йилнинг 30 декабр куни эрталаб соат 5:30 лар атрофида уч нафар чет эллик билан муштлашув уюштириш, сўнгра қиймати 210 минг иена (тахминан 1500 доллар) бўлган ҳамён ва сумкаларини ўғирлаш бўйича тил бириктирганликда айбланмоқда. Айтилишича, улар эркаклардан бирининг юзига тепиб, тан жароҳати етказган.
Полиция маълум қилишича, тўрт нафари ноқонуний равишда Японияда бўлган гуруҳ маст одамлардан ўғирланган кредит карталари ёрдамида сотиб олинган смартфонларни қайта сотиш орқали 8 миллион иена (55 минг доллар) ишлаб топганликда ҳам гумон қилинмоқда.
Жиноятлар ўтган йилнинг августидан жорий йилнинг февралигача Шибуя ва Шинжуку гавжум ҳудудларида камида 10 та ҳолатда содир этилган. Полиция қўлга олинганларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини текширмоқда.
Қайд этилишича, гуруҳ етакчиси аралаш яккакураш бўйича 21 ёшли жангчи бўлиши мумкин. Япония ОАВ у адвокат билан учрашмагунча кўрсатма беришдан бош тортгани ҳақида хабар берди. Қолган тўрт нафари айбловларни рад этган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қирғизистон депортация бошлайди, Туркманистон АҚШдан хафа, Тўқаев вазирларини ҳайдади
Жаҳон | 15:39
-
Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефт омборига ҳужум қилди
Жаҳон | 14:13
-
Тел-Авив яқинида турар жой биноси вайрон бўлди
Жаҳон | 13:22
-
Транспорт вазири гапи ҳукумат қарорини тўхтатиб қўя оладими? —таксичилар исталган ҳудудда ишлаш эркинлиги чекланганича қолмоқда
Ўзбекистон | 12:48
Мавзуга оид

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

15:57 / 12.06.2025
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025