Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
Янги келишув доирасида Тартус порти терминали ва логистика хизматларини ривожлантиришга 800 млн доллар инвестиция киритилади.

Фото: AP
Сурия портлар бошқармаси дунёдаги энг йирик портлар операторларидан бири — DP World (БАА) билан меморандум имзолади. Унинг доирасида Тартус порти терминали ва логистика хизматларини ривожлантиришга 800 миллион доллар инвестиция киритилади. Бу ҳақда Сурия телевидениеси хабарида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Сурия ва БАА компанияси махсус иқтисодий зоналар ташкил этиш, терминаллар ва республика минтақаларида транзит тугунларини қуриш бўйича ҳамкорликда ишлашга келишиб олди.
Янги шартнома Сурия ҳукумати Россия билан биргаликда портни бошқариш бўйича тузилган келишувни бекор қилганидан сўнг имзоланган. Январ ойида Суриянинг Al Watan газетаси Тартус божхонаси директорига таяниб мамлакатнинг янги ҳукумати 2019 йилда тузилган ва 49 йилга мўлжалланган денгиз портини бошқариш бўйича келишувни бекор қилгани ҳақида ёзганди. Божхона директори Риёд Жодининг айтишича, порт қонунлар, юқори порт тўловлари ва техник муаммолар туфайли деярли фаолият кўрсатмаган.
Дамашқ 2019 йилда тузилган, портнинг фуқаролик қисмини қамраб олган келишувни бекор қилган. Россиянинг Суриядаги ҳарбий базалари устидан назорати масаласи ҳақида ҳозирча гап кетмаяпти. Келишув бекор қилингандан кейин Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Суриянинг янги раҳбарияти билан барча долзарб масалалар бўйича алоқаларни давом эттираётганини айтганди.
Бу портни бошқаришга оид биринчи келишув эмас. 1 май куни Сурия ҳукумати Франциянинг логистика оператори — CMA CGM билан Латакия портини бошқариш бўйича шартнома имзолаган. Ушбу битим 4 йил давомида 230 миллион евро миқдоридаги инвестицияларни ўз ичига олади.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Намибия иқтисодий тежамкорлик мақсадида давлат дафн маросимлари бекор қилинди
Жаҳон | 00:30
-
Bloomberg: Германия 1000 тагача Leopard 2 танкларини харид қилади
Жаҳон | 00:11
-
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди
Ўзбекистон | 23:53 / 04.07.2025
-
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
Мавзуга оид

19:10 / 04.07.2025
ИШИД ва аш-Шаръанинг мақсадлари айро, Суриядаги ўзбеклар-чи?

09:10 / 02.07.2025
The Jerusalem Post: Исроил ва Сурия Сурия ҳудудига зарбалар туфайли яна можарога киришди

20:43 / 01.07.2025
Сурияда алавийлар геноциди пайтида 1,5 минг киши ҳалок бўлди – Reuters

15:16 / 01.07.2025