Жамият | 09:40 / 16.05.2025
2706
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилингани аниқланди

Давлат бюджетидан ажратилган субсидия маблағлари айрим мансабдор шахслар томонидан талон-торож қилингани фош этилди. 

​Бош прокуратура маълум қилишича, Фарғона шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг мансабдор шахслари томонидан 29 нафар ҳақиқатда ишсиз бўлмаган шахсларга 145 млн сўмлик субсидиялар асоссиз равишда берилганлиги аниқланди.

Субсидия ажратиш ҳақида мурожаат қилмаган 8 нафар шахсларга 34,2 млн сўмлик субсидиялар қонунга хилоф равишда ажратилгани маълум бўлди.

Субсидия олиш учун ҳақиқатда мурожаат қилмаган фуқаролар номига уларнинг хабарисиз гўёки уларга субсидия асосида 21 млн сўмлик тикув машиналари берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маҳсулотлар ўзлаштирилган.

Оқибатда мансабдор шахслар ва бошқалар томонидан 213 млн сўмлик жуда кўп миқдордаги давлат бюджети ҳисобидан ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид