Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Тошкент шаҳригача метро қурилади
Узунлиги 21 километр, 9 та бекатдан иборат бўлиши кутилаётган бу метро кунига 230 минггача йўловчини ташийди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 16 июн куни Тошкент шаҳрида режалаштирилган қурилиш ва жамоат транспорти лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
13 май куни шу масала бўйича ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари қурилишда сифат ва хавфсизлик биринчи ўринда эканини таъкидлаб, бу йўналишларни илмий ривожлантириш, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича кўрсатмалар берганди.
Бугунги тақдимотда шу борада бажарилган ишлар ҳақида ахборот берилди. Топшириққа биноан, янги лойиҳалаштирилаётган кўп қаватли биноларнинг хавфсизлик талабларига мослиги қайта ўрганиб чиқилган. «ЎзГАШКЛИТИ», Фанлар академияси Сейсмология институти, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиология каби 10 га яқин ташкилотнинг илмий-техник хулосалари олинган. Таъкидланишича, янги талабга кўра, кўп қаватли биноларнинг зилзилага бардошлилиги 9 баллдан кам бўлмайди. Ҳар бир шундай лойиҳа бўйича йиғма хулоса қилинади.
Осмонўпар иншоотлар, янги мажмуалар кўпайгани сари уларга барқарор электр энергияси ҳам зарур. Шу боис Чилонзор туманида 160 мегаваттли янги подстанция қурилиши режалаштирилган. Бу орқали шу ҳудуддаги бўлажак лойиҳалар учун қўшимча қувват пайдо бўлади, ҳозирги тармоқларга юклама тушмайди.
Шунингдек, ушбу туманда 20 минг метр куб сиғимга эга сув резервуари барпо этилиши мўлжалланган. Натижада Шайхонтохур, Чилонзор ва Учтепа туманларида ичимлик суви таъминоти узлуксизлиги таъминланади. Кунига қарийб 8 минг киловатт соат электр тежалади.
Тошкент шаҳри кўплаб ишбилармонлик тадбирлари, форум ва кўргазмаларга мезбонлик қилмоқда. Шундай жойлардан бири Central Asian Expo Uzbekistan – CАEх мажмуаси. Халқаро анжуманлар доирасида турли учрашувлар ҳам ўтказилишини инобатга олиб, бу ерда музокара заллари қурилиши кўзда тутилган.
Метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Буни 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда. Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Тошкент ҳалқа йўлигача ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади. Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳасининг шоҳ бекатигача ерости йўли барпо этилади.
Шунингдек, транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида мазкур темир йўлни Тошкент ҳалқа йўли остидан ўтказиш назарда тутилмоқда. Ерости йўналиши ҳам кўчадаги ҳаракатни тўхтатмаган ҳолда қурилади. Бу янги метро йўли 85 минг йўловчини қамраб олиши кутилмоқда.
Бу соҳадаги яна бир истиқболли лойиҳа – Янги Тошкент шаҳрига метро йўлидир. У ҳозирги “Дўстлик” метро бекатидан бошланиб, янги марказгача боради. Узунлиги 21 километр, 9 та бекатдан иборат бўлиши кутилаётган бу метро кунига 230 минггача йўловчиларни қамраб ололади.
Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий жиҳатлари кўриб чиқилди. Давлат раҳбари қурилиш сифати ва маданиятини ошириш, одамларга қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЦАҲАЛ илк бор Эрон ҳужуми оқибатида ҳарбий объектларга шикаст етганини тан олди — Reuters
Жаҳон | 05:05
-
Интерпол фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Литвада қўлга олди
Жамият | 23:47 / 08.07.2025
-
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш тартиби бекор қилинади, хориждан қайтган фуқаролар мажбурий тиббий текширувдан ўтказилади — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:35 / 08.07.2025
-
АҚШ импорт божларидан келадиган даромад 300 млрд доллардан ошишини кутмоқда
Жаҳон | 23:23 / 08.07.2025
Мавзуга оид

21:15 / 08.07.2025
Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси раҳбари Александр Дюков билан учрашди

20:51 / 08.07.2025
Йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятлар ташкил қилди

17:38 / 08.07.2025
Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

12:36 / 08.07.2025