NYT: Трампнинг оиласи апрел ойида камида 2 млрд долларга бойиди
АҚШ президенти оиласига тегишли компаниялар Трампнинг ўғиллари номига расмийлаштирилган.

Фото: The New York Times
АҚШ президенти Доналд Трамп ўз оиласига тегишли кўплаб компаниялар ҳисобига бойлигини кўпайтиришни давом этмоқда. The New York Times журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, биргина апрел ойида Трамп оиласига тегишли компаниялар камида 2 миллиард доллар ишлаб топган.
Хусусан, Трамп оиласи ҳозирда битта токен курси 13 доллар бўлган $TRUMP криптовалютаси орқали пул ҳам ишламоқда. Уни фаол харид қилаётганлар Оқ уйга экскурсия қилиш имкониятига эга бўляпти. БАА эса Трамп оиласининг криптоактивларини бошқарувчи World Liberty Financial компаниясига аллақачон 2 миллиард доллар сармоя киритган ва бу орқали у йилига ўнлаб миллион доллар даромад кўради.
Қатар Трамп бизнесига боғлиқ голф клуб ва қиммат виллалар қуриш лойиҳасига 5,5 миллиард доллар сармоя киритади, бу ҳам оилага миллионлаб доллар фойда олиб келади. Саудия компанияси бўлса, Дубайда Trump International меҳмонхонаси ва бошқа қатор объектлар қурилишига 1 миллиард доллар сармоя киритмоқда. Бу президент оиласига тегишли лойиҳаларнинг кичик қисми холос.
NYT’нинг қайд этишича, оиланинг компаниялари Трампнинг ўғиллари номига расмийлаштирилган, яъни бу ерда манфаатлар тўқнашуви йўқ ва барчаси қонунийдек. Аммо нашрнинг ҳисоблашича, бунда яққол ахлоқий зиддиятлар мавжуд.
АҚШ президенти Сербия, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон ва бошқа мамлакатлар ҳукуматлари билан ишбилармонлик алоқаларига эга. Ушбу алоқалар орқали президент бойиб бормоқда, бу эса уни ўзининг бизнес ҳамкорларига фойда келтирадиган сиёсий қарорлар қабул қилишга ундаши мумкин. Қонунларга кўра, бу эса коррупция ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Санкт-Петербургда Бош ҳарбий-денгиз паради бекор қилинди
Жаҳон | 14:11
-
Уста Ширин кўчасида Cobalt ва Tracker-2 тўқнашди
Ўзбекистон | 14:10
-
Муҳандислик-коммуникация тармоқлари коллекторларидан фойдаланиш қоидалари белгиланди
Ўзбекистон | 14:04
-
АҚШ Конгресси Трампнинг «катта ажойиб» қонун лойиҳасини қабул қилди
Жаҳон | 13:56
Мавзуга оид

13:56
АҚШ Конгресси Трампнинг «катта ажойиб» қонун лойиҳасини қабул қилди

12:26
Путин Трампнинг урушни тезроқ тугатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

10:26
Трамп Путин билан суҳбат ҳақида: ўзгариш йўқ

09:11