Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Путин билан суҳбат ҳақида: ўзгариш йўқ
АҚШ президенти Россия раҳбари билан суҳбатдан «кўп нарса олмаганини» айтди. Бу январ ойидан бери сиёсатчиларнинг олтинчи расмий телефон суҳбатидир.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон мулоқоти чоғида Украинадаги Россия урушини тугатиш масаласида ҳеч қандай муваффақиятга эришилмаганини айтди. Оқ уй раҳбари 3 июл, пайшанба куни Вашингтон яқинидаги Эндрю ҳарбий базасида журналистлар билан суҳбатлашди.
«Бу жуда узоқ суҳбат бўлди, биз кўп нарсаларни, жумладан, Эрон ҳақида, шунингдек, ўзингиз билганингиздек, Украина билан уруш ҳақида гаплашдик. Ва мен кўп нарса олганим йўқ», деди Америка раҳбари. «Мен у (Путин) билан ҳеч қандай муваффақиятга эришмадим», — дея қўшимча қилди Трамп.
Бундан ташқари, Америка етакчиси АҚШ Киевга қурол етказиб беришда давом этаётгани ҳақида баёнот берди. «Биз қурол беряпмиз, улар (украиналиклар) билан ишлаяпмиз ва уларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдамиз», — деди у.
«Биласизми, Байден уларга қурол бериб, бутун мамлакатимизни хонавайрон қилди ва бизда улар етарли эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак», деб хулоса қилди Трамп.
Кремлга кўра, январ ойидан бери Путин ва Трамп ўртасидаги олтинчи расмий телефон мулоқоти 3 июл куни деярли бир соат давом этган.
Сиёсатчилар Сурия, Эрон ва Яқин Шарқдаги вазиятни ҳам муҳокама қилди, деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Эҳтимолий шахсий учрашув ҳақида гап бормади, аммо Ушаковнинг сўзларига кўра, «бу ғоя ҳавода муаллақ турибди».
Аввалги суҳбат июн ойининг ўрталарида, Путин Яқин Шарқ бўйича келишувда воситачи сифатида ўз номзодини таклиф қилган пайтда бўлиб ўтган эди. Британиянинг Financial Times газетасига кўра, Трамп 4 июл куни Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилади. Украина расмийлари AFP агентлигига Киевда бу қўнғироққа «тайёргарлик кўрилаётганини» тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Болгарияда сувда чўккан ўзбекистонлик талабанинг вафоти тасдиқланди. ТИВ зарур чоралар кўрмоқда
Жамият | 19:16
-
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилади
Ўзбекистон | 18:57
-
АҚШ Венесуэла президентини ҳибсга олиш учун мукофотни 50 миллион долларгача оширди
Жаҳон | 18:55
-
Айрим соҳаларда меҳнат шартномалари электрон шаклга ўтади
Иқтисодиёт | 18:41
Мавзуга оид

18:55
АҚШ Венесуэла президентини ҳибсга олиш учун мукофотни 50 миллион долларгача оширди

15:03
Reuters: Трамп фикрига қўшилмаган АҚШ амалдорлари таъқиб қилинмоқда

11:15
Россия «Вагнер»ни «Африка корпуси» билан алмаштирмоқчи.

10:38