Болалар ҳайвонот боғида кенгуру билан муштлашган эркак вафот этди
52 ёшли эркакнинг ўлимига олган кўплаб жароҳатлари сабаб бўлган.

Фото: Видеодан кадр
Жанубий Каролинада 52 ёшли Эрик Слейт исмли эркакнинг ўлими юзасидан тергов олиб борилмоқда. Тахминларга кўра, у болалар ҳайвонот боғида кенгуру билан муштлашгач ҳалок бўлган, деб ёзмоқда The Guardian.
Қайд этилишича, эркак ўтган жума куни маҳаллий вақт билан ярим тунда вафот этган. Слейтнинг ўлими сабабини аниқлаш билан шуғулланаётган Тамара Уилларднинг таъкидлашича, эркакнинг ўлимига куч ишлатиш оқибатида олинган кўплаб жароҳатлар сабаб бўлган. Фожиага алоқадор жонзот тирик экани айтилмоқда. Ҳайвонот боғида текширувлар ўтказиш режалаштирилган.
Эрик Слейт — ҳайвонот боғининг эгаси ҳисобланувчи Роберт Слейтнинг акаси бўлиб, у кенгуру ва валлабилар волерига киришни яхши кўрган. Шу билан бирга, у Жек лақабли кенгуруга қўпол ҳазиллар қилиб турган.
12 май куни Роберт Слейт Facebookʼдаги саҳифасига акаси тасвирланган суратларни жойлаштириб, «Сен доим хотирамиздасан, овозингни унутмаймиз. Жек дўстинг билан ҳаммаси яхши бўлади», деб ёзиб қолдирган.
Ҳайвонот боғидагиларнинг маълум қилишича, кенгуру ишончли волерда сақланади ва Жек уни тарк этмаган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қўшни давлатлардан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон | 19:31
-
Ветнам мамлакатдаги биринчи эркин савдо зонасини ташкил этади
Жаҳон | 19:31
-
Эронннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30
-
2024 йилда глобал бойлик 305 триллион долларга етди
Жаҳон | 19:23
Мавзуга оид

10:57 / 02.03.2020
АҚШда сайловлар. Пит Буттижич пойгани тарк этди

01:09 / 13.01.2020
Австралияда оч қолган кенгуруларга ҳаводан тонналаб картошка ва сабзи ташланди

01:52 / 12.12.2018
Австралиядаги машҳур “кенгуру-бодибилдер” қарилик сабаб жон берди

12:20 / 11.09.2018