Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикрини инобатга олиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилади
Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни йўл хўжалигидаги ишлар натижадорлиги ва режадаги лойиҳалар бўйича тақдимот билан танишди.

Бу йил 7 минг километр умумий фойдаланишдаги йўл ҳамда 231 та кўприкни қуриш ва таъмирлаш, 13 минг километр тупроқ кўчаларга шағал ётқизиш, 400 километр цемент қопламали йўллар қуриш, магистраллар бўйида 72 та сервис мажмуаси ташкил этиш режалаштирилган. Тақдимотда мутасаддилар шулар ҳақда ахборот берди.
Янги лойиҳаларни белгилашда йўлларнинг ҳозирги ҳолати ва қатнов даражасига эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда 1 минг 200 километр йўлни реконструкция қилиш бўйича 6 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Энди яна 4 та лойиҳа бошланиши кўзда тутилган. Хусусан, Тўрткўл ва Беруний шаҳарларини айланиб ўтувчи А-380 магистралини реконструкция қилиш, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 516 километр маҳаллий йўлларни тўлиқ таъмирлаш, Термиз – Денов ҳамда Сирдарё – Бахт оралиғидаги йўлларни цемент-бетон қопламали қилиб қуриш режалаштирилган. Бу лойиҳаларга Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестиция банки маблағлари йўналтирилади.
Давлат раҳбари энг муҳим масала йўлларни сифатли сақлаш эканини таъкидлади. Йўл бўйларида инфратузилмани ривожлантириб, аҳолига қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берди.
Қамчиқ довонида стационар назорат пости ишга туширилган. Буни юк ташиш оқими юқори бўлган бошқа йўлларда ҳам ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилади. Унда, жумладан, «автомобиль йўлларини режалаштириш» механизмини жорий этиб, йўл инфратузилмасини аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мос равишда ривожлантириш назарда тутилмоқда. Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикри ва атроф-муҳитга таъсирини инобатга олиш ҳамда пиёдалар учун тўсиқсиз муҳитни яратиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилмоқда. Коммуникация тармоғини қуришда йўлнинг аввалги ҳолатини тиклаш харажатларини қоплаш шарти киритилмоқда.
Пулли йўлларнинг ҳуқуқий асослари, ажратилган ва йўл бўйи минтақаларида сервис биноларини жойлаштиришга оид талаблар белгиланмоқда. Йўлларда катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тартибга солинмоқда.
Тақдимотда мутасаддилар муқобил йўллар қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари юзасидан ҳам ҳисобот берди.
Мавзуга оид

17:31 / 19.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга жўнаб кетди

16:02 / 19.05.2025
Президентга қурилиш материаллари тармоғидаги режалар тақдимот қилинди

15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади

19:35 / 16.05.2025