Ўзбекистон ва Корея темирйўл соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширади
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Корея миллий темирйўл идораси бош директори Ли Сон Хэ бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, томонлар соҳага оид замонавий технологиялар ва темирйўл тизимини модернизация қилиш учун инновацион ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини муҳокама қилди.
Республикада қурилиши режалаштирилаётган янги йўналишларда тезюрар поездлар ҳаракати хавфсизлигини оширишга хизмат қилувчи замонавий сигнализация, геолокация ва ҳаракатни бошқариш тизими ҳамда Корея навигация ечимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Корея миллий темирйўл идораси бош директори Ли Сон Хэ "Тошкент – Самарқанд" алоҳида тезюрар йўналиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш жараёни ҳақида ҳам маълумот берди.
Тайёргарлик ишлари Korea Eximbank гранти кўмагида Saman Engineering, Dong Myeong Engineering Consultants & Architecture Co., Ltd, Korea Railroad Corporation ва Korea National Railway компаниялари консорциуми томонидан биргаликда олиб борилиши маъқулланди.
Мавзуга оид

17:12 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди

18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади

12:35 / 25.04.2025
Афғонистон «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўли бўйича Ўзбекистон билан шартномани узайтирди

20:38 / 24.04.2025