Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайси тўловларни тўлиқ нақдсиз шаклга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
Стратегик ислоҳотлар агентлиги электрон тўловлар улушини ошириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаяпти. Шу мақсадда тўлов ташкилотлари вакиллари билан ўтказилган учрашувда темирйўл чипталари, коммунал хизматлар ва маркетплейслар орқали харидларни 100 фоиз нақдсиз шаклга ўтказиш таклифи кўриб чиқилди.

Фото: Yandex-хариталар
Стратегик ислоҳотлар агентлигида электрон тўловлар улушини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини тайёрлаш доирасида молиявий сектор вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Навбатдаги учрашувда етакчи тўлов ташкилотлари — Click асосчиси ва бош директори Улуғбек Рустамов, OSON юридик директори Дилшод Келдияров ва Paynet бош директори Анвар Исамуҳамедов иштирок этди.
Мулоқотда электрон тўловларнинг бошқа ҳисоб-китоб шаклларига нисбатан рақобатбардошлигига таъсир қилувчи омиллар, шунингдек, электрон тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлиши лозим бўлган соҳалар рўйхатини кенгайтириш зарурлиги муҳокама қилинди.
Тўлов ташкилотлари вакиллари автотураргоҳлар ва бозорларда патент тўловларини йиғиш каби айрим соҳаларда ҳанузгача нақд тўловлар устунлигини қайд этди. Бу соҳаларни электрон тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлган йўналишлар рўйхатига киритиш таклифи илгари сурилди.
Шунингдек, темирйўл чипталари савдоси, коммунал хизматлар тўлови ва маркетплейслар орқали харидлар бўйича 100 фоиз нақдсиз ҳисоб-китоб тизимига ўтиш ташаббуси муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, Стратегик ислоҳотлар агентлиги электрон тўловлар улушини ошириш, замонавий ва қулай тўлов инфратузилмасини яратишга қаратилган президент қарори лойиҳасини тайёрлаяпти. Бунинг учун агентлик бизнес, IT соҳаси вакиллари ва экспертлар билан мулоқотлар ўтказмоқда.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 19:15
-
Австралияда 19 та давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди
Жаҳон | 19:14
-
Жанубий кореялик балиқчилар 1,9 млн долларлик тунецларни денгизга қўйиб юборди
Жаҳон | 19:12
-
Путин Трампга Россия яқин орада Украинадаги ҳужумларини кучайтиришини айтди – ОАВ
Жаҳон | 19:03
Мавзуга оид

12:18 / 04.07.2025
Заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

09:53 / 15.06.2025
Андижонда темирйўлдаги цистернага чиққан эркакни ток урди

11:30 / 10.06.2025
Россия Пхенян ва Москва ўртасида тўғридан тўғри қатновни тиклади

22:14 / 09.06.2025