Эрдўған Украинада тинчлик ўрнатилиши бўйича «бурилиш нуқтаси» ҳақида эълон қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда «бурилиш нуқтаси» ҳақида эълон қилди ва Истанбулда янги маслаҳатлашувларга мезбонлик қилишни таклиф қилди. Шу билан бирга, Россия аллақачон ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаган.

Фото: Remo Casilli/REUTERS
Ражаб Тоййиб Эрдўған Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда «тарихий бурилиш нуқтаси»га эришилганини айтди. Туркия президенти бу сўзларни 11 май, якшанба куни франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон билан телефон орқали мулоқотида айтди.
«Эрдўған Украина ва Россия ўртасидаги урушни тугатиш йўлида тарихий бурилиш нуқтасига эришилганини, бу имкониятдан фойдаланиш кераклигини ва Туркия ўт очишни тўхтатиш, мустаҳкам тинчликни таъминлаш учун музокаралар ташкил қилиш билан бирга ҳисса қўшишга тайёр эканлигини айтди», — дейилади Туркия президенти девонининг ижтимоий тармоқдаги баёнотида.
Кейинроқ Эрдўған Владимир Путин билан ҳам телефон орқали гаплашгани маълум бўлди. Туркия раҳбари Россия президентининг Истанбулда Украина билан музокараларни қайта бошлашга тайёрлиги ҳақидаги баёнотини олқишлади. «Туркия якуний ечимга олиб келадиган музокаралар олиб боришга тайёр», дейилади баёнотда. «Ўт очишни тўхтатиш тинчлик музокаралари учун зарур муҳитни яратади», деди Эрдўған.
Россия расмийлари Путиннинг Эрдўған билан музокараларини тасдиқлади. «Туркия томони барқарор тинчликка эришишга қаратилган музокараларни ташкил этиш ва ўтказишда ҳар томонлама ёрдам беради», — дейилади Кремль баёнотида.
Мавзуга оид

19:32
Россия ва Украина 307 нафар ҳарбий асирни алмаштирди

14:39
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди

13:12
ОАВ Украинада 109 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

23:03 / 23.05.2025