АҚШ ва Хитой Женевадаги музокаралар ижобий якун топганини эълон қилди
Қўшма Штатлар Хитой билан тарифлар бўйича «келишувга» рози бўлди, деб хабар қилди Вашингтон вакили. Тафсилотлар 12 май куни эълон қилинади.

Фото: Valentin Flauraud/AFP
АҚШ Хитой билан тарифлар бўйича «келишув» юзасидан бир қарорга келди. Бу ҳақда 11 май, якшанба куни Вашингтоннинг савдо музокараларидаги вакили Жеймисон Грир маълум қилди. Унга кўра, тафсилотлар 12 май куни эълон қилинади.
Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Хе Лифэн бошчилигидаги Хитой томони Женевада бўлиб ўтган музокаралар якунига етганидан кейин ҳеч қандай изоҳ бермади, деб хабар берди dpa агентлиги.
АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ мамлакат миллий хавфсизлигига савдо тақчиллиги таҳдиди сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. «Биз хитойлик ҳамкорларимиз билан эришган келишувимиз ушбу миллий фавқулодда вазиятни ҳал қилиш бўйича ишимизда ёрдам беришига ишончимиз комил», деди Грир икки кунлик музокаралар якунида.
Томонлар келишмовчиликлар дастлаб ўйлагандек катта эмаслиги тўғрисида бир фикрга келди, дея хабар беради dpa ахборот агентлиги. АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг айтишича, бу борада «катта ўзгариш»га эришилган. Унинг позициясини Хе Лифэн қўллаб-қувватлади.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
Жаҳон | 12:24
-
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
Спорт | 12:05
-
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
Ўзбекистон | 11:53
Мавзуга оид

12:24
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади

07:39
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди

01:12
АҚШ давлат котиби Россия президентини ҳарбий жиноятчи деб аташдан бош тортди

00:45