Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
Президент томонидан "Ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида"ги қарор имзоланди.
Ҳужжат билан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Мазкур низом аризалар қайси ҳудуддан берилганидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида кўрсатиладиган қуйидаги давлат хизматларига нисбатан татбиқ этилади:
- тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан (қайта давлат рўйхатидан) ўтказиш;
- тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик шахсларни (давлат органлари ва муассасалари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, юридик шахслар бирлашмалари, адвокатлик тузилмаларини) давлат рўйхатидан (қайта давлат рўйхатидан) ўтказиш;
- тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш;
- комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
- фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тўлдириш;
- тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш;
- жисмоний шахсларни Профессионал медиаторлар реестрига киритиш;
- юридик маслаҳатчилар ташкилотини Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотлари реестрига киритиш;
- нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларига суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат бериш;
- давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш;
- "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш;
- халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга ўқиш ва имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш;
- сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;
- иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;
- электр энергиясини ўлчаш воситаси ва тизимини пломбалаш ҳамда электр таъминоти шартномасини тузиш;
- электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга);
- ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга);
- электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, ўрнатиш ва тамғалаш;
- ичимлик сувини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, ўрнатиш ва тамғалаш;
- уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;
- 1,2 МПа босимдан юқори бўлмаган газ тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.
Апелляция кенгашлари томонидан шикоятларни кўриб чиққанлик учун тўловлар ундирилмайди.
Судларда кўриб чиқилган ёки кўриб чиқилаётган масалалар бўйича йўлланган шикоятлар апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқилмайди.
Апелляция кенгашлари мажлиси якунига кўра қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
- маъмурий ҳужжатни ўзгаришсиз қолдириш;
- маъмурий ҳужжатга ўзгартириш киритиш бўйича ваколатли органга мажбурият юклаш;
- маъмурий ҳужжатни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш, шунингдек, ваколатли орган томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқиш.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57
-
Мексикада 42 тонна метамфетамин мусодара қилинди
Жаҳон | 18:43
-
Мундиал умиди: кўпларни йиғлатган орзу ҳақида
Спорт | 18:33
Мавзуга оид

10:23
Фуқаролар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолати кучайтирилади

10:21 / 08.06.2025
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести

17:39 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди

15:13 / 02.06.2025