АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Бренди ва Кайл Филдс биргаликда магистр дипломига эга бўлди.

Фото: Видеодан кадр
АҚШ Техас штатида яшовчи аёл Бренди Филдс бир неча муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, ниҳоят университетни тамомлашга муваффақ бўлди. Бироқ, ўғли Кайл билан бирга.
Fox 4 News хабарига кўра, Бренди Филдс бизнес бошқаруви магистри, Кайл Филдс эса санъат магистри дипломини олди.
«Ўғлим билан бу лаҳзани баҳам кўришни хаёлимга ҳам келтира олмасдим. Биз таълим олиш учун тунлар ва қатъий белгиланган муддатларда бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Диплом олиш учун биргаликда саҳнага чиқиш оиламиз учун ажойиб лаҳзадир», деди Бренди.
Унинг сўзларига кўра, магистрлик даражасини олиш йўли узоқ бўлган, чунки у бир неча бор ўзи хоҳлаган илмий даражага эриша олмаган. Шундай бўлса-да, ўқишни тугатишга қарор қилган. Аммо аёл «кўп йиллардан кейин университетга қайтиш қийин бўлганини» тан олди.
Унинг ўғли Кайлнинг айтишича, ҳозир Техас насронийлар университети спорт жамоасида менежер бўлиб ишлайди. Энди йигит бор эътиборини спортни асосий даромад манбаига айлантиришга қаратган.
«Спорт ҳар доим ҳаётимнинг муҳим қисми бўлиб келган. Ўқишни тугатгандан сўнг спорт соҳасида ишлашни давом эттиришни режалаштиргандим. Шундай экан, менинг катта орзум – Nike компаниясида ишлаш», деди битирувчи.
Мавзуга оид

19:00 / 18.05.2025
АҚШда 2 ёшли бола 15-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи

13:56 / 17.05.2025