Ўзбекистон ва БАА туризм соҳасида кадрлар тайёрлашни бошлайди

Фото: Dunyo
Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Оққулов Абу-Даби меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди ва мазкур олий таълим муассасаси директори Жоржетта Дейви билан музокара ўтказди.
Академия бошқарувчи директори Жоржетта Дейви билан кечган мулоқот чоғида Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, туризм жабҳаси учун малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма ўқув дастурларини амалга ошириш, малака ошириш курсларини уюштириш, қўшма илмий тадқиқот ишлари устида ишлаш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
"Ўзбекистондаги "Ипак йўли" халқаро туризм университети ва Абу-Даби меҳмондўстлик академияси ўртасида талабалар алмашинуви, ўзаро ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда илмий тадқиқот ишларини биргаликда ўтказиш бўйича ҳамкорликка тайёрмиз", деди Жоржетта Дейви.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг тегишли олий таълим муассасалари ва Абу-Даби меҳмондўстлик академияси раҳбарияти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш масалаларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида онлайн учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди

18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди

11:02 / 16.05.2025