Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
Красноярскда Хитой ва Ўзбекистондан келган 25 нафар ишчи оммавий муштлашув туфайли қўлга олинди.

Фото: Видеодан кадр
Россиянинг Красноярск шаҳридаги қурилиш майдончасида Хитой ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида муштлашув юз берди.
Полиция вазиятни ижтимоий тармоқларни кузатиш чоғида билиб олган. Ҳодиса 19 май куни Глинка кўчасида содир бўлган.
Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган. Таъкидланишича, эркаклар Хитойнинг қурилиш компаниясида ишлайди.
Ҳодиса оқибатида тўрт киши шифохонага мурожаат қилган; уларнинг жароҳати табиати ҳақида маълумот берилмади.
Дастлабки маълумотларга кўра, можарога маиший жанжал сабаб бўлган.
«Қўшимча тергов давомида ҳодисанинг 25 нафар фаол иштирокчиси полиция бўлимига олиб кетилди», дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан баданга енгил шикаст етказиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа ҳолатларини ойдинлаштиришга ёрдам берадиган суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид

21:44 / 27.06.2025
НАТО шарққа кенгаймайди деб Россияни чув туширишди – Путин

16:48 / 27.06.2025
Россия Украинадаги энг йирик литий конларидан бирини эгаллади – ОАВ

15:53 / 27.06.2025
Xiaomi компанияси YU7 электр йўлтанламасини тақдим қилди

14:23 / 27.06.2025