Жамият | 09:10 / 07.05.2025
5238
1 дақиқада ўқилади

Чегарада фуқаро танасидан 1,3 млрд сўмлик олтин қуймалар аниқланди

Қуйма олтинни ноқонуний олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, “Навоий” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтаётган вақтда, унинг хатти-ҳаракатларида шубҳали ҳолатлар кузатилгани сабабли божхона ходими томонидан белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Шахсий кўрик натижасида фуқаронинг танасидан умумий оғирлиги 1 028 грамм бўлган қуйма тилла бўлаклари аниқланди. Ашёвий далил сифатида олинган мазкур олтин буюмларининг умумий қиймати 1 миллиард 312 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид