Жамият | 16:15 / 06.05.2025
23743
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизни пичоқлади

Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти, Денов тумани бозорида руҳий хаста аёл 3 яшар бегона қизни пичоқлади.

Ҳодиса 1 май куни содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада аёл қизчага пичоқ ургани, сўнгра пичоқни ташлаб, кетиб қолгани кўринади.

Қизча оғир тан жароҳати оқибатида туман шифохонасида вафот этган. Гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган. Олинган дастлабки маълумотларга кўра, аёл руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.

Ҳозир аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид