ИИВда ахборот технологиялари бўйича ўринбосар лавозими тугатилди, янги департамент тузилди
Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди. Ўрнига ИИВ раҳбари ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти бошлиғи лавозими киритилди. Унга полковник Зуфар Курбанов тайинланди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги
Президент қарори билан ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Бунинг ўрнига ички ишлар вазирининг ўринбосари – Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди. Унга полковник Зуфар Камилевич Қурбонов тайинланди.
Зуфар Қурбонов 1982 йилда туғилган. 2003 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини, 2005 йилда ушбу университет магистратурасини, 2022 йилда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини тамомлаган.
У 2003–2023 йилларда Uztelecom акциядорлик компаниясида турли лавозимларда фаолият юритган. 2023 йил сентябрда ИИВ раҳбарининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Донбассга бормоқчи. Уруш музокаралари фонида
Жаҳон | 22:04
-
Хоразм вилояти Марказий Банки биносида ёнғин юз берди
Жамият | 21:35
-
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчини жазолади
Жамият | 21:28
-
Константиновка учун жанг: нега айнан шу шаҳар россияликларнинг асосий нишони бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:20
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:24 / 06.05.2025