Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди
Сув сатҳининг кескин кўтарилиши уларнинг қирғоққа қайтишига тўсқинлик қилган.

Фото: ФВВ
Наманган вилояти, Уйчи тумани, «Гулистон» маҳалласи ҳудудида янги кўприк қурилишида ишлаётган 7 нафар ишчи Норин дарёси сув сатҳи кескин кўтарилгани туфайли оролчада қолиб кетди.
ФВВ хабарига кўра, 3 май куни эрталаб бу ҳақда мурожаат бўлган. Унда дарё ўртасидаги қуруқликда қолиб кетган қурувчиларни қутқариш учун амалий ёрдам сўралган.
Таъкидланишича, ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ёрдамида фуқароларга ёрдам кўрсатган.
Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.
Мавзуга оид

18:39 / 14.05.2025
Наманган шаҳар ҳокими билан радарлар масаласида “ўчакишган” подполковник бошқа ишга ўтказилди

08:31 / 09.05.2025
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

14:57 / 08.05.2025
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

10:14 / 02.05.2025