«Америка Овози» келаси ҳафтада эшиттиришларини давом эттириши мумкин
Трамп маъмурияти «Америка Овози»ни назорат қилувчи агентликни тарқатиб юбориш тўғрисида буйруқ чиқаргач, радиостанция фаолиятини амалда тўхтатган эди.

Фото: Getty images
«Америка Овози» (Voice of America) радиостанцияси келаси ҳафтадан яна эфирга чиқиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, станция ходимлари АҚШ Адлия вазирлигидан электрон хат олган, унда уларга офисга «босқичма-босқич қайтиш» ва иш бошлашга рухсат берилган.
«Америка Овози» Украина хизматининг собиқ журналисти Остап Яриш сўзларига кўра, 2 май куни кечқурун мажбурий таътилга чиққан ходимлар яна ишга чақирилган. Улар АҚШ Глобал Медиа агентлигидан (USAGM) «кейинги қадамлар» ҳақида электрон хат олган.
«Яқин кунларда сиз агентликни модернизация қилиш ва унинг миссиясини бажариш бўйича кейинги қадамлар бўйича кўрсатмалар оласиз... Биз барчангиз билан ҳамкорлик қилишни сабрсизлик билан кутамиз», деб Яриш мактубдан иқтибос келтирди.
Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти «Америка Овози» радиосини «радикал тарғиботда» айблаб, нашрга қарши қатор даъволарни илгари сурган эди.
Март ойида Трамп маъмурияти «Америка Овози»ни назорат қилувчи ва Озод Европа/Озодлик Радиоси, Озод Осиё радиоси ва Яқин Шарқ радиоэшиттириш тармоқлари каби нотижорат станцияларга федерал маблағларни тақсимловчи АҚШ Глобал Медиа агентлигини (USAGM) тарқатиб юбориш тўғрисида буйруқ чиқарди. Шундан сўнг, «Америка Овози» фаолиятини амалда тўхтатган эди.
Мавзуга оид

16:43
Зеленский Путин ва Трамп билан учтомонлама учрашув ўтказишни таклиф қилди

12:35
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади

11:00
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

10:23