Зеленский Путин ва Трамп билан учтомонлама учрашув ўтказишни таклиф қилди
Украина президенти «ўзи, Трамп ва Путин» учрашувига «тайёр» эканини маълум қилди.

Фото: Getty images
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп иштирокида учтомонлама учрашув ўтказишни таклиф қилди, деб хабар берди AFP 28 май куни.
«Агар Путин иккитомонлама учрашувдан қониқмаса ёки ҳамма унинг учтомонлама бўлишини истаса, мен ҳеч қандай эътирозим йўқ. Мен ҳар қандай форматга тайёрман», деди Зеленский 27 май куни журналистларга.
Украина президенти «ўзи, Трамп ва Путин» учрашувига «тайёр» эканини қўшимча қилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Зеленскийнинг эҳтимолий учрашуви бўйича Москванинг позициясида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтди.
«Бундай учрашув икки делегация ўртасида турли соҳалардаги аниқ келишувлар натижаси бўлиши керак. Шу муносабат билан бизнинг позициямизда ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ», деди Кремль вакили.
Владимир Путин май ойи бошида Владимир Зеленскийнинг Россия-Украина музокаралари чоғида Истанбулда шахсан учрашиш таклифини рад этган эди. Бунинг ўрнига Путин музокараларга ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилигидаги бир гуруҳ расмийларни юборди. Истанбул музокараларида Украина делегациясига Украина мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
Мавзуга оид

22:08 / 07.06.2025
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди

20:05 / 07.06.2025
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди

19:30 / 07.06.2025
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади

18:53 / 07.06.2025