Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади
Испаниянинг El Mundo Financiero электрон нашрида "Ўзбекистон халқаро транспорт йўналишларини кенгайтирмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
"Ўзбекистон янги халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш ва мавжудларини ривожлантиришда Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Ўзбекистон CASCA+ халқаро мультимодал транспорт коридорининг (Осиё-Тинч океани мамлакатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбойжон – Грузия – Туркия – Европа) иштирокчиси бўлиб, унинг доирасида Транскаспий йўналиши ишлаб чиқилмоқда", – дейилган мақолада.
Қайд этилишича, 2019 йил 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги иштирокида темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг (Озарбойжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) беш томонлама йиғилишининг "Осиё-Тинч океани минтақаси – Қирғизистон – Европа давлатлари – Хитой – Европа давлатлари" халқаро мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича Баённомаси имзоланган эди. 2021 йил 17 декабрда Туркия ушбу баённомага қўшилди.
Ўзбекистон президенти 2023 йил июнь ойида Қирғизистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи раҳбарларининг учрашувида сўзлаган нутқида Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги транспорт-коммуникация алоқаларини, биринчи навбатда, Ўрта йўлакни шакллантириш орқали мамлакатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
"Европа Иттифоқининг "Глобал дарвоза" дастури ҳам Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Жанубий Кавказ мамлакатлари ва Туркия билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда", – қайд этилган нашрда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
-
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди
Жаҳон | 00:59
-
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

13:35 / 19.06.2025
Беларус демократик кучлари ЕИ қўмитаси билан меморандум имзолади

12:48 / 15.06.2025
Транспорт вазири гапи ҳукумат қарорини тўхтатиб қўя оладими? —таксичилар исталган ҳудудда ишлаш эркинлиги чекланганича қолмоқда

11:03 / 11.06.2025
Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди

21:14 / 06.06.2025