Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади
Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат тармоқларида фаолият юритаётган йирик корхоналар учун сервис хизматларини кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш ва мутахассислар малакасини оширишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Маҳаллий мутахассисларнинг хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводларида малака оширишини ташкил этиш ҳамда корхонанинг малака ошириш харажатларини қоплаб бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Маҳаллий мутахассисларнинг хорижда малака оширишларини ташкил этиш ва маҳаллий корхонанинг малака ошириш харажатларини қоплаш Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда ускуналарни харид қилиш шартномаларига мувофиқ уларни ишга тушириш, ходимларни ўқитиш ва ўргатиш хизматлари ускуналарни етказиб берувчи ҳамкор томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган ҳолатлар бундан мустасно.
Маҳаллий корхона қуйидаги уюшмаларнинг бирига хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводлари билан музокаралар юритиш тўғрисида буюртманома йўллайди:
- «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси;
- «Ҳунарманд» уюшмаси;
- «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси;
- «Ўзчармсаноат» уюшмаси;
- «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси;
- «Ўзёғмойсаноати» уюшмаси;
- «Ўзсаноатқурилишматериаллар» уюшмаси;
- «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси;
- «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси;
- «Паррандасаноат» уюшмаси;
- «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси;
- «Гул етиштирувчилар» уюшмаси;
- «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси.
Ўз навбатида, ассоциация хорижий завод билан музокараларни ташкиллаштиради. Музокаралар натижаси бўйича ўзаро келишувга мувофиқ маҳаллий корхона ҳамда хориждаги юқори технологияли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводи ўртасида импорт ўрнини босувчи хизматлар кўрсатиш бўйича маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида шартнома тузилади.
Малака ошириш харажатларини қоплаш учун корхона тегишли тармоқ уюшмасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади;
маҳаллий корхона ва маҳаллий мутахассис ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
хориждаги ишлаб чиқарувчи завод билан шартнома;
тўловни, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Тармоқ уюшмалари мурожаатларни умумлаштиради ва Савдо-саноат палатаси орқали Жамғармага тақдим этади. Жамғарманинг ижро этувчи органи буюртманома тушган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида Ғазначилик хизмати қўмитасига тўлов талабномасини юборади. Қўмита уюшмага тегишли маблағларини ўтказади.
Мавзуга оид

13:35 / 03.03.2025
Айрим педагогларга тўғридан тўғри малака тоифаси берилади

17:50 / 01.03.2025
Кўчатлар нима сабабдан қурийди, уларни қандай экиш керак ўзи? – мутахассис бунга жавоб берди

14:31 / 01.02.2025
Британия Ўзбекистон давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини ташкил этади

10:39 / 30.01.2025