Британия Ўзбекистон давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини ташкил этади
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида "Эл-юрт умиди" жамғармаси, IT-Park Uzbekistan ва Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: Дунё
Мулоқот давомида Ўзбекистондаги ташқи савдо, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликка масъул давлат хизматчилари учун Британияда малака ошириш курсларини ташкил этиш, Ҳэмпшир графлигида жойлашган олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари ва АКТ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон давлат хизматчилари учун назарий ва амалий курсларни ташкил этиш, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатларининг Британияда таълим олишини таъминлаш, Саутгемптон университети ва IT-Park Uzbekistan ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, Қиролликда IT-Park Uzbekistan филиалини очиш тўғрисида келиб олинди.
Томонлар, шунингдек, жорий йилнинг 26-27 феврал кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Offshore Outsourcing Conference 2025 халқаро анжуманида Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси ҳамда IT ва BPO компаниялари вакилларининг қатнашиш масаласини ишлаб чиқишга оид таклифларни кўриб чиқдилар.
Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси 1875 йилда ташкил этилган. Палата минтақадаги компанияларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва халқаро алоқаларни ўрнатишга кўмаклашади. Ҳозир кунда мазкур тузилмага турли соҳалар фаолият олиб бораётган1800 дан ортиқ йирик корхона аъзо ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда курерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 11:16
-
🔴 LIVE: АҚШ-Эрон уруши: бўрондан аввалги сокинликми?
Жаҳон | 11:15
-
Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда Ядро тиббиёти маркази ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:49
-
Ўзбекистон жанубида ҳарорат 45 даражагача кўтарилиши кутиляпти
Ўзбекистон | 10:45
Мавзуга оид

12:07 / 21.06.2025
Британия Жамоатлар палатаси эвтаназия тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

15:52 / 10.06.2025
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

10:49 / 10.06.2025