Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади
Ишлар стратегик муҳим нуқта – Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари туташган жойда бошланган.

Фото: 24.kg
Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Тўрт-Гул қишлоқ округининг Қўшмоло туманида қирғиз-тожик давлат чегарасига тўсиқлар ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг Боткен вилоятидаги вакилига таяниб 24.kg хабар берди.
Ишлар стратегик муҳим нуқта – Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари туташган жойда бошланган. Тадбирда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев онлайн тарзда иштирок этди.
Чегара зонасида ишларнинг боришини таъминлаш мақсадида дала лагери қурилиб, махсус техника келтирилди, ҳарбий хизматчиларнинг яшаши ва ишлаши учун барча шароит яратилган.
Қайд қилинишича, биринчи босқичда 420 километр узунликдаги тиканли сим тўсиқлари ўрнатилиши кўзда тутилган. Иш 2025 йил охиригача якунланиши кутилмоқда.
Аввалроқ қирғиз-тожик чегарасини делимитация қилиш ишлари якунланган эди. 2025 йил 13 март куни Бишкекда икки давлат президентлари ушбу масала бўйича келишув имзолади.
Мавзуга оид

10:05
Пентагон фуқаролик ходимларига ИИВга чегарада вақтинча ёрдам беришга рухсат берди

22:17 / 03.06.2025
Қирғизистон собиқ президенти сиртдан 11,5 йилга ҳукм қилинди

16:47 / 02.06.2025
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади

17:39 / 30.05.2025