Ўзбекистон ва Туркия тадбиркор аёлларининг бизнес-форумлари ўтказилади
Анқара шаҳрида Сенат раиси Танзила Норбоева Туркия оила ва ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Оздемир Гёкташ билан учрашув ўтказди.

Фото: Senat.uz
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ижтимоий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, томонлар ижтимоий ҳимоя, оила институти ҳамда аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, ижтимоий хизмат ходимларининг малакасини ошириш, қуйи бўғингача сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини таъминлаш, тегишли қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тажриба алмашиш ҳақида фикр юритилди.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик йўлга қўйилганини инобатга олиб, оила, хотин-қизлар масалалари ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ҳудудий бўлимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида икки мамлакат тадбиркор аёлларининг бизнес-форумлари ўтказишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон олий раҳбари вафот этган тақдирда уч нафар ўринбосари номини айтди – ОАВ
Жаҳон | 19:42
-
Беларус мухолифати вакили Сергей Тихановский қамоқдан озод этилди
Жаҳон | 19:22
-
"Президент ташрифи бўлиши аниқ, лекин вақти номаълум" - Британия элчиси билан суҳбат
Ўзбекистон | 19:10
-
Эрондан 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 19:06
Мавзуга оид

12:42
Туркия етакчиси Арманистон бош вазири билан тарихий учрашув ўтказди

18:54 / 28.05.2025
“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт автоларга экосертификат ҳақида

20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

16:16 / 16.05.2025