Германияда руслар ҳақидаги бестселлерлар муаллифи Александра Фрёлих ўлдирилди
Полиция маълумотларига кўра, ёзувчи қаттиқ жисм зарбасидан вафот этган. Александра Фрёлих «Менинг рус қайнонам ва бошқа фалокатлар» романи туфайли машҳур бўлган. Илгари у Киевда яшаб, ишлаган.

Фото: Melanie Dreysse/dpa/picture alliance
«Менинг рус қайнонам ва бошқа фалокатлар» романи ва унинг давоми - «Руслар билан саёҳат» нашр этилгандан сўнг машҳурликка эришган ёзувчи Александра Фрёлих Гамбургда ўлдириб кетилди. Германиянинг Focus Online ва Bild нашрлари 28 апрель, душанба куни полиция вакилларига таяниб, 58 ёшли аёлнинг ўлимига қаттиқ жисмдан етказилган жароҳат сабаб бўлганини ёзди.
Ҳозирча қотилликда гумон қилинган шахс аниқланмади, тергов давом этмоқда. Ўз навбатида, NDR телеканали ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эътиборига Фрёлихнинг яқин қариндоши тушганини таъкидлайди. Гамбург полицияси ҳам ёзувчи 22 апрель куни эрталаб ўғилларидан бири яшаган сузиб юрувчи уйда ўлик ҳолда топилганини тасдиқлади.
Focus Online Александра Фрёлихни сўнгги йиллардаги энг муваффақиятли немис ёзувчиларидан бири деб атайди. 2012 йилда «Менинг рус қайнонам ва бошқа фалокатлар» романи нашр этилиб, у Der Spiegel ҳафталигининг бестселлерлар рўйхатига киритилганидан сўнг, Фрёлих роман ўзининг тажрибасига асосланганлигини айтди.
Ёзувчининг уч ўғлидан иккитасининг отаси россиялик бўлиб, Фрёлих улар билан ажрашган, деб ёзган Hamburger Abendblatt газетаси 2014 йилда «Руслар билан саёҳат» романи чоп этилгандан кейин. 2016 йилда Фрёлихнинг яна бир романи «Ўлим муқаррар» ва 2019 йилда «Шкафдаги скелетлар» чоп этилди.
Ёзувчиликдан ташқари, у немис оммавий ахборот воситаларида, жумладан Der Stern, Petra ва Freundin учун мустақил муаллиф сифатида ишлаган. Фрёлих ўзининг журналистик фаолиятини Киевда бошлаган ва у ерда аёллар журналларини ривожлантирган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

14:35 / 26.06.2025
Россия мухолифати Мерцдан сиёсий маҳбусларни озод қилишда ёрдам сўрамоқда

12:11 / 24.06.2025
Германия Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилиш режалари ҳақида билмаган

13:40 / 23.06.2025
Тошкентда Ўзбекистонда яшайдиган немислар масаласи бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди

09:30 / 21.06.2025