АҚШдан депортация қилинадиган ўзбекистонликлар махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинади
Гап виза талабларини бузган ёки АҚШда қонуний қолиш муддати тугаган фуқаролар ҳақида бормоқда. ТИВ вакилига кўра, репатриация жараёни инсонпарварлик ва ҳуқуқий тамойиллар асосида ташкил этилиб, фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз қайтишини таъминлайди.

Фото: ТИВ
Ўзбекистон миграция сиёсати ва фуқароларни репатриация қилиш соҳасида Қўшма Штатлар билан ҳамкорликни фаол равишда кучайтирмоқда, деб хабар беради ТИВ матбуот котиби.
Қайд этилишича, эришилган икки томонлама келишувлар доирасида 30 апрел куни АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Ню Йорк—Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси ташкил этилади.
Мазкур репатриация ташаббуси хорижда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бўлиб, халқаро меъёрлар, мажбуриятлар ва инсон ҳуқуқлари доирасида амалга оширилади. Гап виза талабларини бузган ёки АҚШда қонуний қолиш муддати тугаган фуқаролар ҳақида бормоқда. Репатриация жараёни инсонпарварлик ва ҳуқуқий тамойиллар асосида ташкил этилиб, фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз қайтишини таъминлайди.
Чартер рейсни ташкил этиш икки давлатнинг консуллик ва миграция хизматлари билан яқин ҳамкорликда олиб борилмоқда. Барча чоралар репатриация қилинаётган фуқароларнинг ҳуқуқларини максимал даражада ҳурмат қилган ҳолда, Ўзбекистон ва АҚШнинг амалдаги қонунчилигига қатъий риоя этган ҳолда кўрилмоқда.
«Мазкур қадам Ўзбекистоннинг миграция оқимларини тартибга солиш, хориждаги фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини, ижтимоий ва ҳуқуқий мослашувини таъминлаш ҳамда уларнинг хавфсиз ва инсоний шароитларда ватанига қайтишини йўлга қўйишга қаратилган кенг қамровли сиёсатининг бир қисмидир.
Ўзбекистон ўз миграция сиёсатини ривожлантиришда давом этади ва фуқароларини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга интилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, феврал охирларида АҚШдан депортация қилинган 7 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинганди. Ушбу фуқаролар Коста-Рикага юборилиши режалаштирилган эди. Лекин музокаралар натижасида улар Ўзбекистонга олиб келинган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди
Жаҳон | 21:12
-
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17
-
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди
Фан-техника | 20:05
-
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди
Жамият | 19:45
Мавзуга оид

20:05
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди

19:30
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади

16:03
АҚШ суди Ҳарвард халқаро талабалари учун виза чекловини вақтинча тўхтатди

13:44