Тошкентда 5 кишига Германия визаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
У фуқароларга Германия давлатига бориш учун виза олиб беришини айтиб, 6 минг доллар олган.

Фото: Прокуратура департаменти
Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида ноқонуний йўллар билан хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «С.С» МЧЖ таъсисчиси О.Ў. ва иш бошқарувчиси С.Р. ижтимоий тармоқда хорижий давлатларга ишга юборишлари ҳақида эълон бериб, 6 нафар фуқарони Германия ва Англия давлатларига ишга юборишлари эвазига уларнинг жами 12,7 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Е.М. исмли шахс фуқаро И.С. ва унинг 4 нафар танишларини 12 минг доллар эвазига Германия давлатига бориши учун виза олиб беришини айтиб, шундан 6 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда икки фуқарони Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган чет эл фуқароси ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

23:06 / 01.06.2025
Германияда мактаб ўқувчиларига «эрта пенсия» тайинлаш таклифи илгари сурилди

18:55 / 30.05.2025
Миграция агентлиги пул йиғиш акцияларини ўтказаётган фирибгарлардан огоҳлантирди

07:53 / 30.05.2025
ДХХ Хоразм ва Сирдарёда фирибгарлик ҳолатларини аниқлади

15:50 / 29.05.2025