Жаҳон | 14:45 / 28.04.2025
4039
3 дақиқада ўқилади

SCMP: Хитой компаниялари ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиришни бошлади

Газета экспертлари буни икки давлат ўртасида авж олган савдо уруши оқибатларидан қочишга уриниш деб атамоқда.

Фото: Getty images

Нефть-кимёдан тортиб сувенирлар ишлаб чиқаришгача ихтисослашган Хитой компаниялари икки давлат ўртасида кучайиб бораётган савдо уруши оқибатларидан қутулишга уриниб, АҚШда ўз фаолиятини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда South China Morning Post ёзмоқда.

Хитой компанияларига Қўшма Штатларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга ёрдам берадиган консалтинг компанияси раҳбари Чжу Нинг газетага сўнгги тўрт ойнинг ўзида камида 100 та сўров олганини айтди, бу «ўтган йилдаги жами сўровга тенг».

«Буюртмаларимизнинг қарийб 95 фоизи Қўшма Штатлар ҳиссасига тўғри келади. Бу биз йўқотишимиз мумкин бўлган бозор эмас», — дея шарқий Хитойдаги совғалар ишлаб чиқарувчи бизнес эгаси Райан Чжоудан иқтибос келтиради газета. Ҳозир у Далласда (Техас) янги завод очишга ҳаракат қилмоқда.

«Биз аминмизки, АҚШ доллари дунёда ҳукмронлигича қолар экан, Америка энг йирик истеъмол бозори бўлаверади», деди Райан Чжоу.

Шенженда жойлашган электрон компонентлар компанияси бош директори Лео Ли шу ой бошида Невада штатида янги завод очди. Завод кичик таъминот занжирлари ва кам меҳнат талаблари бўлган сенсор модулларини йиғиш учун мўлжалланган. «Ҳа, менинг харажатларим ошади, лекин 145 фоизлик тарифлар каби ёмон бўлмади. Мақсадимиз — мавжуд буюртмалар ҳажмини сақлаб қолиш», — дея таъкидлади тадбиркор.

Пекинда жойлашган Chem1 консалтинг фирмаси асосчиси Е Ингминнинг сўзларига кўра, нефтни қайта ишлаш билан шуғулланувчи нефть-кимё компаниялари учун АҚШда заводлар қуриш ҳозирги шароитда айниқса мантиқий қадамдек кўриняпти. Илгари компаниялар хомашёни Қўшма Штатлардан импорт қилиб, кейин қайта ишлангандан сўнг тайёр маҳсулотларни Америкага жўнатишарди. Аммо бу бизнес модели энди компанияларни тарифларни икки баравар оширишга мажбур қилмоқда, деди у. «Хомашё умумий харажатларнинг 80 фоизидан 90 фоизигача бўлган нефть-кимёни қайта ишлаш саноати учун ҳатто 10 фоиз тариф ҳам сезиларли таъсир кўрсатади», деди Е Ингмин.

Мавзуга оид