Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ҲАМАСдан АҚШнинг сулҳ режасини қабул қилишни талаб этмоқда
ҲАМАС Трамп маъмуриятининг Ғазо бўйича 60 кунлик сулҳ тузиш режасини дарҳол қабул қилмади.

Фото: REUTERS
ҲАМАС гуруҳи Ғазо секторида қисқа муддатли сулҳ тузиш ва гаровга олинган баъзи исроилликларни озод этиш бўйича келишувни қабул қилиши керак, акс ҳолда у «йўқ қилинади». Бу ҳақда 20 май, жума куни Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац баёнот берди.
«ҲАМАС қотиллари энди танлашга мажбур бўлади: гаровга олинганларни озод қилиш бўйича «Уиткофф келишуви» шартларига рози бўлиш ёки йўқ бўлиб кетиш», — дея Кац сўзларини келтиради AFP.
Бир кун аввал Reuters АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф томонидан илгари сурилган Ғазо секторида қисқа муддатли сулҳ тузиш режасининг тахминий тафсилотларини эълон қилди.
Ҳужжатда Ғазо секторида 60 кунлик оташкесим ва бир ҳафта ичида гаровга олинган 28 исроиллик – тирик одамларни ҳам, ўғирлаб кетилган исроилликларнинг жасадларини ҳам ўз ватанларига қайтариш таклиф қилинади. Бунинг эвазига Исроил қамоқхоналардаги 1236 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши ва 180 нафар ҳалок бўлган фаластинликларнинг жасадларини топшириши керак.
Бундан ташқари, келишув Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) бўлинмаларини Ғазо секторига қайта жойлаштиришни назарда тутади – лекин ундан қўшинлар олиб чиқилмайди. Шунингдек, ҳудудга инсонпарварлик ёрдами киришига ҳам рухсат этилади. Бунинг кафолатларини АҚШ президенти Доналд Трамп, шунингдек, ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги музокараларда воситачи бўлган Миср ва Қатар берган.
Айни дамда 58 нафар исроиллик ҲАМАС томонидан Исроилга ҳужум пайтида ўғирлаб кетилганлар рўйхатида. Бироқ гуруҳ улардан қанчаси тирик қолгани ҳақида маълумот бермаяпти. Айни пайтда гаровга олинганлар ҳақида янги хабарлар пайдо бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси»да янги юлдуз порламоқда. Жоау Педру собиқ жамоасини аямади ва лондонликларни финалга олиб чиқди
Спорт | 11:05
-
Chorvoq Darvozasi – истиқболли кўчмас мулк сармояси
Ўзбекистон | 11:00
-
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида call-марказ ишга тушди
Жамият | 10:37
-
Экинлар уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими ислоҳ қилинади
Ўзбекистон | 10:27
Мавзуга оид

09:30
Фон дер Ляйен Трамп билан божлар бўйича музокараларни муҳокама қилди

07:56
Bloomberg: Зеленский Трамп билан АҚШдаги элчини алмаштиришни муҳокама қилди

07:27
Еврокомиссия: ҲАМАС Ғазода гуманитар ёрдамни тортиб олаётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ

05:05