АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда
Америкаликлар орасида Буюк Британия олий таълим муассасаларида ўқиш борасидаги сўровлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ошди.

Фото: AP
Доналд Трамп маъмурияти ва АҚШдаги қатор университетлар, жумладан, Ҳарвард ўртасидаги можаро кескинлашгани сабаб америкалик талабалар интернет орқали Буюк Британияда ўқишга оид маълумотларни кўпроқ қидиришни бошлади. Бу ҳақда олий таълим тўғрисидаги маълумотларга ихтисослашган Studyportals платформаси маълумотларига таяниб Financial Times хабар берди.
Ҳисоб-китобларга кўра, март ойида АҚШдан Буюк Британия ОТМда таълим олиш борасидаги сўровлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ошган. Шунингдек, Германия, Австралия, Франция ва бошқа қатор давлатларда ҳам ўқиш истагини билдираётганлар сони ошмоқда.
Studyportals’нинг қайд этишича, чет эллик талабалар орасида эса март ойида АҚШда ўқиш тўғрисидаги сўровлар 15 фоизга камайган. Турли давлатларда олий таълимга оид маълумотларни қидириш имконини берадиган платформага эга Keystone Education Group компаниясига кўра, 2025 йилнинг дастлабки уч ойида Америка университетларида ўқишга бўлган сўровлар ўтган йилга нисбатан 27 фоизга қисқарган, Буюк Британияда таълим олишга бўлган қизиқиш эса 23 фоизга ошган.
Сўнгги ҳафталарда Доналд Трамп маъмурияти ва Ҳарвард университети ўртасидаги келишмовчилик кескин тус олди. АҚШ ҳукумати университет учун мўлжалланган миллиардлаб долларлик грантларни музлатиб қўйди. Ҳарвард эса Трамп маъмуриятини бу қарори учун судга берди.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрел куни Трамп маъмурияти Ҳарвард университетига мактуб йўллаб, университет бошқарувида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш, шунингдек, қабул сиёсатини ўзгартиришга чақирди. Трамп маъмуриятининг Ҳарвардга қўйган талаблари, шунингдек, университет, профессор-ўқитувчилар ва раҳбариятнинг хилма-хиллик ҳақидаги қарашларини кўриб чиқиш ва кампусда ниқоб кийишни тақиқлашни ўз ичига олади. Журналистларнинг фикрича, охирги талаб аниқ Фаластин тарафдори намойишчиларига қаратилган.
Мавзуга оид

22:54 / 30.05.2025
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди

19:04 / 30.05.2025
Reuters: АҚШ божлари сабаб дунё компаниялари кўрган зарар 34 млрд доллардан ошди

18:22 / 30.05.2025
Украинанинг тинчлик меморандуми мазмуни маълум бўлди

16:07 / 30.05.2025