Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон расмийлари Хитойга бориб, Leapmotor заводида “техник аудит” ўтказади
Leapmotor компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини фақат расмий дистрибютор орқали давом эттиришини тасдиқлади, дея хабар тарқатди Техник тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги UzTest маркази. Норасмий олиб кирилган автомобиллар компания томонидан тан олинмайди. UzTest мутахассислари 2 ҳафта ичида Хитойга борадиган ва улар иштирокида Leapmotor заводида “техник аудит” ўтказиладиган бўлди.

Фото: Leapmotor
Ўзбекистонга Leapmotor бренди остидаги автомобиллар импорти тақиқланиб, кейинроқ рухсат берилиши ортидан Хитой компанияси Ўзбекистон расмийлари билан ҳамкорлик ўрнатадиган бўлди.
“Leapmotor Automobile Co. Ltd.” компанияси 13 апрел куни Ўзбекистон Техник тартибга солиш агентлиги ва UzTest марказига хат йўллаган.
UzTest хабарига кўра, ушбу хат билан компания “Ўзбекистон ҳудудига рухсатсиз дистрибюторлар орқали олиб кирилган C16 русумли автомобил ҳолатини тан олиб, бунга оид муаммоларни бартараф этиш бўйича бир қатор чораларни кўришга тайёр эканлиги”ни билдирган.
Хатга кўра, Leapmotor компанияси қуйидагиларни тасдиқлаган:
- Ўзбекистон Республикасида фаолиятини фақат расмий дистрибютор орқали давом эттиради.
- Норасмий (рухсатсиз) олиб кирилган автомобиллар компания томонидан тан олинмайди ва улар учун расмий кафолат ва хизматлар тақдим этилмайди.
- Кейинги 14 кун ичида Leapmotor'нинг ишлаб чиқариш заводида UzTest мутахассислари иштирокида техник аудит ўтказилади. Унда янги моделлар – B10EV ва B10EREV бўйича синов ҳисоботлари тақдим этилиши ҳамда лабораторияларга таништирув экскурсияси ташкил этилиши кўзда тутилган.
- Турни тасдиқлаш ҳужжатини (OTTC) олиш бўйича синов жараёнлари тез фурсатда якунланади.
- Келгусида UzTest билан сифат назоратини кучайтиришга қаратилган кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга жисмоний шахс номига олиб кирилган Leapmotor С16 русумли электромобилдан Пискент лабораториясида нуқсон топилгани важи билан март ойи охиридан Leapmotor бренди остидаги барча автомобиллар импорти тўхтатиб қўйилган эди.
14 апрелга келиб, Хитой компанияси вакили иштирокида бошқа бир C16 синовдан ўтказилди ва синовнинг ижобий натижасига асосан, тақиқ шартли равишда ечилди. Бунинг эвазига Leapmotor'га Ўзбекистондаги расмий вакили (юридик шахс)ни белгилаш, импорт моделларининг турини маъқуллаш учун зарур ҳужжатларни тақдим қилиш ва ўз заводларида ишлаб чиқариш жараёнлари ва шартларини ўрганиш ва баҳолаш мажбуриятлари юклатилди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Ғазога зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди
Жаҳон | 18:31
-
Ёзнинг асосий ўйини: «ПСЖ» ва «Челси» клублар мундиали финалида тўқнашади
Спорт | 17:41
-
Эстония биринчи марта HIMARS ёрдамида жанговар ўт очишни амалга оширди
Жаҳон | 17:10
-
Венгриядаги энг қадимий кутубхона қўнғизлар сабаб юз минглаб китобларидан айрилиши мумкин
Жаҳон | 16:48
Мавзуга оид

17:15 / 10.07.2025
12,6 минг долларга кроссовер — Geely Icon 2026 тақдим этилди

20:45 / 08.07.2025
UzTest’да катта ўғирлик: Германиядан олиб келинган ускуна таг-туги билан йўқолди

12:45 / 08.07.2025
UzAuto Motors'нинг соф фойдаси кескин камайди. Нега?

23:11 / 04.07.2025