Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Келажакда ХХР Халқаро Ой тадқиқот станцияси лойиҳасига 5 мингга яқин чет эллик тадқиқотчиларни жалб этиш ниятида.

Фото: VCG
Хитой ва Россия раҳбарлиги остидаги Халқаро Ой тадқиқот станциясининг (ILRS) дастлабки режалари Ой юзасида атом электр станцияси қуришни ҳам ўз ичига олади. Бу ҳақда «Чанэ-8» Хитой космик миссиясининг бош муҳандиси Пэй Чжаоюя маълум қилди.
Хитой режасига кўра, 2028 йилда Long March 5 ташувчи ракетасидан фойдаланилган ҳолда амалга ошириладиган «Чанэ-8» миссияси Ойнинг Жанубий қутбига яшашга яроқли базани қуриш учун пойдевор қўйиши керак.
Миссия икки босқичга бўлинади. Биринчи босқичда Ой ресурслари ва рельефини тадқиқот этиш учун қўниш модули, луноход ва робот учирилади. 2030 йилда эса Хитой Ойга «Мэнчжоу» ва «Ланюэ» космик кемаларида иккита астронавтни юборади. Шунингдек, АЭСдан ташқари, катта қуёш батареяларини қуриш ҳам режалаштирилган, улар базадани электр энергияси билан таъминлайди.
Келажакда ХХР Халқаро Ой тадқиқот станцияси лойиҳасига 50 та давлат, 500 та халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва 5 мингга яқин чет эллик тадқиқотчиларни жалб этиш ниятида.
Ойни ўзлаштириш режалари АҚШда ҳам бор. NASA’нинг Artemis дастурига мувофиқ, 2025 йилда Ойга америкалик астронавтларни учиради. Узоқ муддатли истиқболда эса Қўшма Штатлар у ерда доимий база қуришни режалаштирган.