Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Ҳозирги вақтда мамлакатда умумий ўрнатилган қуввати 33,65 млн киловаттга тенг 28 та атом энергия блоки қурилмоқда.

Фото: Global Look Press
Хитой АЭС қуввати бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда CNEA’нинг «Хитой—2025 ядровий энергетикани ривожлантириш тўғрисидаги ҳисобот»ида сўз боради.
Қайд этилишича, бугунги кунда Хитойда умумий қуввати 113 миллион киловаттга тенг 102 та атом энергоблокидан фойдаланилмоқда, қуриляпти ва қуришга рухсат берилган.
2024 йилда Хитойда атом энергетикаси ишлаб чиқариши 444,7 миллиард киловаттга етган, бу кўрсаткич билан у дунёда иккинчи ўринни эгаллаган ва мамлакат умумий электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг 4,72 фоизини ташкил этган.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда Хитойда умумий ўрнатилган қуввати 33,65 миллион киловаттга тенг 28 та атом энергия блокининг қурилиши олиб борилмоқда ва қурилаётган энергия блоклари ўрнатилган қуввати бўйича Хитой кетма-кет 18 йилдан бери дунёда етакчилик қилиб келяпти.
2023 йил июн ойида Хитойда илк бор торий реактори ишга туширилган. South China Morning Post’нинг ёзишича, Хитойнинг Ядро хавфсизлиги бўйича давлат бошқармаси мамлакатдаги илк 2 мегаваттли торий реакторини ишга тушириш учун рухсат берган.
Таъкидланишича, Хитойда торий захиралари жуда катта ва айрим баҳолашларга кўра, бу ресурс мамлакатнинг умумий энергетик эҳтиёжларини 20 минг йилдан ортиқ муддат давомида қондира олади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
«Челси»ни сотишдан тушган пул: Лондон Абрамовичга суд билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 12:35
-
Россия телеканаллари кўприклар портлатилиши ва ҳарбий аэродромларга ҳужумларни қандай ёритди?
Жаҳон | 12:10
-
Ўрмон агентлиги ташкил этилди
Ўзбекистон | 12:01
Мавзуга оид

20:26 / 02.06.2025
Хитой армиясининг собиқ раҳбарларидан бири Сюй Цилян вафот этди

08:37 / 02.06.2025
Ўзбекистонда экология муҳофазаси бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади

22:10 / 01.06.2025
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести

19:29 / 01.06.2025