WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади
Марказий банкда Хитойнинг Tencent компанияси делегацияси билан Wechat Pay рақамли тўлов тизимини маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Фото: Reuters
Марказий банкда Хитойнинг йирик технологик компанияси Tencent Holdings Ltd таркибига кирувчи Tencent Cloud International делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистондаги рақамли технологиялар ва булутли инфратузилмани ривожлантириш борасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Музокаралар чоғида томонлар Tencent Holdings Ltd таркибидаги WeChat Pay рақамли тўлов тизимини Ўзбекистондаги маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш, QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имкониятлари ҳамда ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиққан.
«Учрашув якунида томонлар тўлов тизимлари соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олдилар», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Tencent Хитойнинг йирик хусусий инвестиция ҳолдинг компанияси бўлиб, унга 1998 йилда асос солинган. У нафақат Хитойда, балки бутун дунёдаги энг йирик инвестиция ва венчур компанияларидан биридир. Tencent’нинг шуъба корхоналари юқори технологияли бизнеснинг турли йўналишлари, жумладан, интернет хизматлари, сунъий интеллект ва электрон ўйин-кулги соҳасидаги ишланмаларга ихтисослашган.
Мавзуга оид

02:26 / 09.04.2021
Tencent’нинг энг йирик акциядори компаниянинг 15 миллиард долларлик акцияларини сотди

17:49 / 03.02.2021
Tencent коррупцияда гумонланган 100дан ортиқ ходимини ишдан бўшатди

09:33 / 01.09.2018
Осиёнинг энг қимматбаҳо компанияси бир кун ичида 20 миллиард доллар йўқотди

19:43 / 25.07.2018