Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланади
Вазирлар Маҳкамаси қарорида педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама берилиши белгиланган.

Фото: Kun.uz
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Сардор Раҳимбоев маълум қилишича, тоифа бериш тизими Америка ташкилоти томонидан аккредитациясидан ўтказилган.
2025 йилнинг биринчи ярмида ўтказилаётган аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади.
Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга берилади. Белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлганлиги сабабли навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан берилган максимал балл эътиборга олинмайди.
Ушбу педагоглар ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган малака тоифасига эга педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш орқали устамага эга бўлишлари мумкин.
Устаманинг амал қилиш муддати икки йил бўлиб, муддат якунлангандан сўнг устама учун синовларда қайта иштирок этиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид

17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди

13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

18:01 / 23.04.2025