АҚШ Лондон музокараларида Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилади — WP
Бунинг эвазига Москва Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиши керак бўлади.

Фото: AFP
23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда АҚШ Украина ва Европа делегацияларига Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини музлатиш тўғрисида таклифларни билдиради. Бу ҳақда The Washington Post бир нечта манбасига таяниб хабар берди.
АҚШ тинчлик сулҳи доирасида Қримни Россияга тегишли деб тан олишга тайёрлиги ҳақида олдинроқ Bloomberg ҳам ёзганди. The Wall Street Journal эса 17 апрел куни Париждаги музокараларда бу таклиф Америка томонидан Европа иттифоқчилари ва Украинага етказилганини хабар қилган.
Лондондаги учрашув олдидан The Washington Post манбаларининг айтишича, АҚШ таклифи Вашингтоннинг Қримни Россия ҳудуди сифатида расман тан олишини ва келажакда Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни ҳам ўз ичига олади. Бунинг эвазига Москва Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши керак.
Украина президенти маслаҳатчисининг сўзларига кўра, АҚШнинг бу таклифларида «Киев рози бўладиган фикрлар ҳам бор, рози бўлмайдиганлари ҳам». Ғарблик амалдор эса АҚШнинг Украинага босимини «ҳайратланарли даражада кучли» деб атаган.
The Washington Post’нинг ёзишича, Украина иттифоқчилари ҳудудий ён беришлар эвазига хавфсизлик кафолатлари ва тикланиш дастурларига умид қилмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари сони ошди
Ўзбекистон | 12:02
-
Андижон вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмонов 15 ёшли қизни зўрлагани айтилган хабарга муносабат билдирди
Ўзбекистон | 11:39
-
Жаҳли чиққан Жапаров, матбуотдаги “жиддий аҳвол” ва ғалаба парадлари – Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 10:57
-
Самарқандда АЁҚШда содир бўлган портлаш қурбонлари сони ортди
Ўзбекистон | 09:54
Мавзуга оид

07:45
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди

23:18 / 10.05.2025
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади

22:28 / 10.05.2025
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди

20:58 / 10.05.2025