Таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрел куни мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган. Бу йилги давлат дастурида ҳам мактабларда шароитларни яхшилаш, ёш авлодни билимли этиб тарбиялаш бўйича кўплаб вазифалар қўйилган.
Бу, кўп жиҳатдан, ўқитувчиларнинг билим ва малакасига боғлиқ. Юртимизда 15 та давлат ва 61 та нодавлат олийгоҳда педагогика йўналиши бор. Лекин улардаги илмий салоҳият атиги 40 фоиз атрофида.
Қабулларнинг катта қисмини ижтимоий йўналишлар ташкил этади. Аниқ ва табиий фанлар бўйича педагоглар тайёрлаш жуда кам. Талабаларнинг 40 фоизи сиртқи таълимда ўқияпти.
Шу боис Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади.
“Янги Ўзбекистон” университетида 40 дан зиёд чет эллик ўқитувчилар ва 30 нафар ватандош зиёлиларимиз фаолият юритмоқда. Талабалар ўзларининг турли йўналишлардаги лойиҳаларига жами 24,3 миллиард сўмлик грантлар жалб қилган. Бу салоҳиятдан фойдаланиб, университетда муҳандислик, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, тиббиёт каби замонавий соҳаларда мутахассислар тайёрлашни ривожлантириш, янги лабораториялар очиш режалари тақдимот қилинди.
Шунингдек, олийгоҳда илм-фан, таълим ва амалиёт интеграциясини таъминлаш мақсадида Германиянинг илғор тажрибасидан фойдаланган ҳолда замонавий университет клиникасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Таълим сифатини аниқлашда ҳам халқаро услублар жорий этилмоқда. Бу йил 233 та мактабдаги 9 минг нафар 15 ёшли ўқувчининг билими “PISA” халқаро дастури орқали баҳоланади.
Ҳозирги кунда 2 мингта мактаб юқори юклама билан ишлаяпти. Бу йил бюджет ҳисобидан 112 мингта янги ўқувчи ўрни ташкил этилади. Аҳоли ўсиши ҳисобига, мактабларга эҳтиёж ҳам ортиб боради. Шу боис Ислом тараққиёт банкидан 200 миллион доллар жалб этиб, ҳудудларда 58 та замонавий мактаб қурилиши режалаштирилган.
Таҳлилларга кўра, мактаб ёшидаги болаларнинг 80 фоизи интернет ва ижтимоий тармоқларда фаол. Уларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича муайян ишлар олиб бориляпти. Лекин, ёшлар таълим-тарбиясига кучли таъсир кўрсатадиган, қизиқарли миллий контентлар яратаётган ижодкорлар саноқли.
Шулардан келиб чиқиб, болаларга хавфсиз ахборот муҳитини яратиш, миллий контентларни кўпайтириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент шаҳри ва вилоятида тўртта шер ноқонуний боқиб келингани аниқланди
Ўзбекистон | 20:16
-
Картадан пул ўғрилаш ва интернетдаги “пирамида”ларга қарши кураш кучайтирилади
Ўзбекистон | 20:15
-
Хитойда кучли шамол сайёҳлик кемаларини ағдариб юборди. 10 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 20:05
-
Бўстонлиқда зиплайн учган фуқаро тўсиққа урилди
Ўзбекистон | 19:33
Мавзуга оид

12:12 / 03.05.2025
Ўзбекистон бўйлаб 58 та янги инклюзив мактаб қурилади

20:34 / 30.04.2025
Нодавлат таълим хизматлари учун лицензиялашнинг янги тизими жорий қилиниши мумкин

13:31 / 29.04.2025
Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш лойиҳаси амалга оширилади

12:30 / 29.04.2025