Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Украина урушида воситачиликни тўхтатиш билан таҳдид қилди
АҚШ президенти Россия ва Украина тезда сулҳ тузмаса, воситачилик ҳаракатларини тўхтатишини айтди. Бироқ Трамп муддат ҳақида гапиришдан бош тортди.

Фото: REUTERS
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Россияга Украинадаги ҳужумини тўхтатиш бўйича яширин ултиматум қўйганидан сўнг, 18 апрел, жума куни президент Доналд Трамп ҳам баёнот билан чиқди. Оқ уйда журналистнинг саволига жавобан у «тез орада» тинчлик битимини кўришни хоҳлашини айтди, бироқ аниқ қайси муддатни назарда тутганига аниқлик киритмади. «Кунларнинг аниқ сони йўқ, лекин тез», деди президент.
Шу билан бирга, Трамп ҳар икки томон муросага келиш истаги бўлмаса, Қўшма Штатлар воситачиликни давом эттиришдан манфаатдор бўлмаслигини аниқ айтди. «Агар негадир томонлардан бири жараённи жуда қийинлаштирса, биз шунчаки айтамиз: сиз аҳмоқсиз, сиз даҳшатли одамларсиз — ва биз ҳамма нарсани шунчаки тўхтатамиз. Лекин умид қиламанки, бундай бўлмайди», — деди у.
Украинани қўллаб-қувватлаш тўхтатилиши борасидаги саволга Трамп аниқ жавоб бермади. У ҳали ҳам музокаралар йўли билан ечим топиш имкониятига ишонишини таъкидлади. «Асосийси — урушга чек қўйиш», — дея таъкидлади президент ва Россиядан ҳам, Украинадан ҳам музокаралар учун «иштиёқ» кутишини қўшимча қилди.
Трамп Россия у билан икки томонлама ўйин ўйнаши мумкинлиги ҳақидаги фикрни кескин рад этди. «Ҳеч ким мени манипуляция қилмаяпти, мен шунчаки ёрдам беришга ҳаракат қиламан», деди у. АҚШ президенти, шунингдек, Россия раҳбари жараённи кечиктирмаётганига умид билдирди. «Умид қиламанки, йўқ, тез орада сизга хабар бераман», деб жавоб берди у Путин музокараларни тўхтатяптими, деган саволга жавобан.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси Тошкентга янги қатновни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 18:56
-
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди
Жаҳон | 18:43
-
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна уч ойга узайтирилди
Жаҳон | 18:39
-
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўрикзор бозори ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Жамият | 18:22
Мавзуга оид

18:39
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна уч ойга узайтирилди

14:51
Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари: Истанбул формати «ўз маъносини йўқотди»

13:43
Германия ва АҚШ мудофаа вазирлари Украинага қурол етказиб бериш масаласини муҳокама қилди

11:09