Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анчелотти «Реал»дан кетиши кутилмоқда. Унинг ўрнига даъвогарлар маълум
ЕЧЛда «Арсенал»дан учралган мағлубиятлардан кейин «Реал»да жиддий ўзгаришлар бўлади. Карло отанинг «Сантяго Бернабеу»да саноқли кунлари қолган.

Фото Reuters, Global Look Press
«Реал» 1/4 финалда «Арсенал»га ютқазиб (0:3 ва 1:2), 2020 йилдан буён илк бор ЕЧЛ яримфиналида ўйнамайдиган бўлди. Лондонликлар икки ўйинда ҳам мадридликлардан яхшироқ ўйнади ва ҳақли равишда соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди, «Сантяго Бернабеу»да эса бу қарама-қаршиликдан кейин жиддий ўзгаришлар бошланиши мумкин. Жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг истеъфоси яқин.
Карло апрел ойидаёқ ишдан олиниши мумкин
Мураббий ишдан кетиши ҳақидаги гаплар «Реал»нинг «Арсенал»дан учралган биринчи мағлубиятидан кейиноқ урчиганди. Инсайдер Фабрицио Романо агар жамоа ЕЧЛдан чиқиб кетадиган бўлса, Анчелоттининг истеъфоси эҳтимоли жиддий ортишини хабар қилганди. Бир ҳафта ўтиб қаймоқранглилар чиндан ҳам турнирни тарк этишди, Sky Sports нашридаги янги инсайд эса Романонинг хабарини тасдиқлади. Манба маълумотига кўра, италиялик мутахассис 26 апрел куни Испания кубоги финалидан кейиноқ бўшатилади — бу ўйинда мадридликлар соврин учун «Барселона» билан тўқнашади.
Sky Sports нашри ёзишича, жамоада ҳали ҳам олтин дубл қайд этиш имконияти сақланиб қолаётганига қарамай, Анчелоттини мавсумнинг қолган қисмида қолдиришни режалаштиришмаган. Испания чемпионатида финишга қадар етти тур қолганида «Реал» «Барселона»дан тўрт очко кам тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Карлонинг ўзи ҳам «Арсенал» билан жавоб ўйинидан кейин истеъфо ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ бериб, бу исталган вақтда рўй бериши мумкинлигини айтди.
«Эҳтимол, раҳбарият мени алмаштиришга қарор қилар ва бу жорий мавсумда ёки кейинги мавсумда, шартномам тугаганида содир бўлиши мумкин. Бу ерда ишни тугатганимда клубдан миннатдор бўламан. Бу эртага, 10 кундан кейин, бир ой ёки бир йилдан кейин содир бўлиши мумкин», — деди Карло ўйиндан кейин.
Флорентино Перес кийим алмаштириш хонасидаги муаммолардан хабардор

Анчелоттининг «Реал»даги келажаги мавҳумлашиши нафақат мавсумдаги натижалар, балки футболчиларнинг унга муносабати билан ҳам боғлиқ. Испаниядаги Relevo нашри маълумотига кўра, жамоа етакчиларининг айримлари Карлога ортиқ ишонмаяпти ва у клубдаги вазиятни ўнглаши мумкин деб ҳисобламаяпти.
Манба маълумотига кўра, «Реал» президенти Флорентино Перес ҳам футболчиларнинг мураббийдан норозилигини билади. У ҳатто Чемпионлар лигаси тарк этилганидан кейин улардан айримларининг Анчелотти «Арсенал» билан жавоб баҳсига танлаган режага эътирозларини тинглаган.
«Реал» бош мураббийлигига Ҳаби Алонсодан бошқа номзод ҳам бор

Анчелотти кетиши ҳақидаги миш-мишлар фонида унинг вориси ҳақидаги инсайдлар пайдо бўлмоқда. Медиада эҳтимоли энг юқори вариант сифатида ҳозирда «Байер»ни бошқараётган Ҳаби Алонсонинг номи кўп тилга олинмоқда. Испаниялик мутахассис бошқарувида леверкузенликлар ўтган мавсумда сенсация кўтариб, Германияда дубл қайд этган (чемпионлик ва кубок), шунингдек Европа лигасига чиққан, мавсум давомида барча турнирлар доирасидаги фақат бир марта — еврокубок финалида «Аталанта»га ютқазганди (0:3).
Шунингдек, Юрген Клопп номи ҳам мадридликлар билан боғланмоқда: ўтган мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этган германиялик мутахассис Red Bull концернинидан қўним топганди ва ҳозирда унда футбол йўналишида раҳбар ҳисобланади. Аммо Клопп бу ишда зерикди ва энди мураббийлик фаолиятига қайтиш ҳақида ўйламоқда: UOL хабарига кўра, унда яхши вариантлар — Бразилия миллий жамоаси ва «Реал» бошқаруви вариантлари мавжуд.
«Албатта, Ҳаби Алонсо ва Юрген Клопп каби кўплаб исмлар бор. Лекин умид қиламанки, президент Анчелоттини сақлаб қолишга қарор қилади. У қолишни хоҳлайдими ёки йўқми, билмайман. Бу ўриндиқ ҳар қандай мураббий учун жуда мураккаб: сизда ғалаба қозониш мажбурияти бор, аммо буни доимий равишда амалга ошириб бўлмайди», — деди «Реал»нинг собиқ президенти Рамон Калдерон Sky Sports учун берган интервюсида.
«Реал»нинг энг яқин ўйини 20 апрел куни — ла лиганинг 32-тури доирасида, турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида келаётган «Атлетик» билан бўлиб ўтади. Анчелотти шогирдлари барча турнирлар доирасидаги сўнгги беш учрашувда фақат бир ғалабага эришган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

14:37 / 10.07.2025
Карло Анчелотти бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

08:07 / 10.07.2025
«ПСЖ» «Реал»га ҳам ҳеч қандай имкон қолдирмади

11:26 / 06.07.2025
«Реал» – «Боруссия» ўйинида драма: қўшимча дақиқаларда учта гол урилди

12:15 / 02.07.2025